Карета скорой помощи

Туркияда ЙТҲ оқибатида микроавтобус ағанаб кетди 10 киши ҳалок бўлди

223
Туркиянинг Битлис провинциясида ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 7 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Туркиянинг жанубий шарқий қисмида Битлис провинциясида микроавтобус ағанаб кетди. ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 7 нафар киши жароҳатланди.

Бу ҳақда РИА Новости Hurriyet газетасига асосан хабар қилди.

Жароҳатланган маҳаллий шифохоналарга олиб борилди.

NTV телеканали хабар қилишича, автобус маҳаллий аҳолини Хизан шаҳрига олиб борган. Ҳалок бўлганлар орасида 6 нафар болалар.

223
Председатель КНР Си Цзиньпин

Лукашенкони биринчи бўлиб Хитой етакчиси табриклади

60
(Янгиланган 13:20 10.08.2020)
Хитой етакчиси Си Цзиньпин биринчи бўлиб Александр Лукашенкони республика президенти сайловидаги ғалаба билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. ХХР раиси Си Цзиньпин Беларусь президенти Александр Лукашенкони республика президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади. РИА Новости хабарига асосан.

“Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шунингдек ўз номимдан самимий табрик ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ишончим комилки, сизнинг раҳбарлигингиз билан Беларусь давлат қурилиши йўлида янги улкан ютуқларга эришади”, - дейилган табрикда.

Беларусь президенти сайловлари 9 август куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда Лукашенко 80,23 фоиз овоз тўплади.

60
Голосование на избирательном участке в Минске на выборах президента Беларуси

Беларусда президент сайловлари дастлабки натижалари эълон қилинди

95
(Янгиланган 11:43 10.08.2020)
Беларусь Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Амалдаги президент Александр Лукашенко 80,23 фоиз овоз олган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Беларусь Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри хабар қилмоқда.

Маҳаллий вақт билан соат 9:00 ҳолатига кўра дастлабки натижалар қуйидагича:

  • Александр Лукашенко 80,23%
  • Светлана Тихановская 9,90%
  • Анна Канопацкая 1,68%
  • Сергей Черечень 1,13%
  • Андрей Дмитриев 1,04%

МСК маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 6,02 фоизи ҳаммага қарши овоз берган. Сайловда сайловчиларнинг 84,23 фоизи иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтди.

95
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Абдулазиз Камилов “Марказий Осиё + Япония” видеоконференциясида иштирок этади

4
Марказий Осиё мамлакатлари ва Япония ТИВ раҳбарлари мажлисда чоғида коронавирус қарши биргаликда курашишда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция шаклида “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, мажлис 2020 йил 11 август куни бўлиб ўтади.

Тадбирда, шунингдек, Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги, Қирғизистон Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари қатнашади.

Мажлисда чоғида жорий эпидемиологик ҳолат, коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳамда пандемия шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

4