Президент Филиппин Родриго Дутерте с винтовкой Галиль

Филиппин президенти фуқароларга порахўр амалдорларни ўққа тутишга рухсат берди

1471
(Янгиланган 14:34 13.09.2019)
Филиппин президенти Родриго Дутерте фуқароларга пора талаб қиладиган амалдорларни ўққа тутишга рухсат берди. Шу билан бирга уларни ўлдириб қўймасликни сўради.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Филиппин президенти Родриго Дутерте фуқароларга пора талаб қиладиган амалдорларни ўққа тутишга рухсат берди. Шу билан бирга уларни ўлдириб қўймасликни сўради.

РИА Новостининг ёзишича, бу ҳақда мамлакатнинг Manila Bulletin газетаси хабар тарқатган.

Дутерте кейинчалик қамоққа тушмаслик учун порахўрларнинг оёғига қарата ўқ узишни таклиф қилган.

“Агар сиз солиқ, йиғим, божхона тўловлари ва ҳоказоларни тўлаб борсангиз, бу аҳмоқлар эса пора талаб қилса, уларга мушт туширинг. Қуролингиз бўлса, уларни отишингиз мумкин, лекин ўлдириб қўйманг. Чунки суд жараёнида афв қилинмаслигингиз мумкин”, - дея маълум қилган Филиппин етакчиси.

Дутерте қонунни бузган амалдорни отган ҳар қандай кишига нисбатан фақат жиддий жисмоний жазо қўлланишини айтган.  

Президентнинг фикрига кўра, коррупция мамлакатда кенг тарқалган муаммога айланган. “Бу ҳукуматдаги деярли ҳар бир кишининг ичида ўтирган қурт”, - деган ўз чиқишида.

Президент фуқароларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва амалдорлар иштирокидаги ҳар қандай коррупция ёки қонунбузарликни хабар қилишга чақирган. У шу каби ҳолат унинг қулоғига етиб борса, мурожаат қилган фуқарони ўз ҳузурига чақириб, қонунбузар амалдорнинг юзига мушт туширишга имкон беришини маълум қилган.

1471

Арктикани ўрганиш учун учта йўлдош 2021 йилдан ишлаб чиқарилади

76
"Арктика-М" иккита космик кемаси орбитага чиқарилгандан сўнг доимий равишда атмосфера ва Ернинг қутбларидаги ҳолати тўғрисида тезкор маълумотларни узлуксиз олиш имкони пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik. Лавочкин номидаги Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси 2021 йилда шартномани имзолаб,  Арктика минтақасини масофадан туриб текшириш учун учта "Арктика-М" космик кемани ишлаб чиқаришни режалаштирмоқчи. Бу ҳақда РИА Новостига Лавочкин номидаги ИИЧБ бош директори Владимир Колмиков маълум қилди.

Аввалроқ Колмиков биринчи "Арктика-М" метеорологик космик кемасини йил охирида учириш режалаштирилганлиги, иккинчи космик кема 2023 йилда ишга туширилиши режалаштирилган космик кема ишлаб чиқарилиши давом этаётгангини ҳақида маълум қилган эди.

"Яна учта аппарат ишлаб чиқаришга доир шартномани 2021 йилда имзолаш режалаштирилмоқда. Айни пайтда ишлаб чиқариш таннархининг техник-иқтисодий асослаш устида иш олиб борилмоқда", - деди у.

Жиҳозлар тўплами жиҳатидан "Арктика-М" "Электро-Л" туркумидаги геостационар метеорологик аппаратларга ўхшаш бўлади. Сунъий йўлдош юқори эллиптик орбитада жойлаштирилади, бу унга Россиянинг "Электро-Л" сунъий йўлдошларидан сустроқ кўринадиган Ернинг қутб минтақалари ҳолати тўғрисида метеорологик ва гидрологик маълумотларни тўплаш имконини беради.

"Арктика-М" иккита космик кемаси орбитага чиқарилгандан сўнг Гидрометеорология маркази доимий равишда атмосфера ва Ернинг қутбларидаги ҳолати тўғрисида тезкор маълумотларни узлуксиз олишга қодир бўлади.

Бу қисқа муддатли об-ҳаво прогнозларини тайёрлашда моделларнинг аниқлигини яхшилайди ва олимларга глобал иқлим ўзгариши феноменини ўрганиш учун кўп янги маълумотларни тақдим этади.

76
Российский политолог Игорь Шатров

Шатров: АҚШ сиёсатчилари Трамп ва Россияни мамлакатдаги барча муаммолар учун айблайди

173
(Янгиланган 16:09 02.06.2020)
Стратегик ривожланиш фондининг экспертлар кенгаши раҳбари Игорь Шатров АҚШдаги тартибсизликларда Россиянинг алоқадорлиги ҳақидаги айбловлар юзасидан муносабат билдирди.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс мамлакатдаги норозилик намойишлари пайтида зўравонликлар ортида Россия туриши мумкинлигини айтди. Райс бирон бир далил ёки аниқ фактларни келтирмади.

Шатров АҚШда тартибсизликлар сайловлар арафасида олдидан юз берди, президент рақиблари уларнинг ғазабини чиқариш учун амалга оширишди деб ҳисоблайди.   

“Райс сўзлари Трампга қарши қаратилган. Демак, демократ-амалдор барча ёмон нарса у ва Россия билан боғлиқ эканлигини кўрсатмоқчи. РФ бу ерда инструмент сифатида фойдаланилмоқда”, - дейди сиёсатшунос Sputnik радио эфирида.

Унинг фикрига кўра, РФ аралашуви ҳақидаги ўйинлар бундан кейин ҳам барча даражада давом этади.

“Бу қулай карта, ўтган сайловларда уни яхшилаб ўйнашнинг уддасидан чиқилмади, бироқ АҚШда ундан воч кечишни исташмаяпти. Россиядан рақиб қиёфасини шакллантиришга муваффақ бўлишди, лекин ундан фойдала олишмади. АҚШдаги сиёсатчилар ўзлари уйлаб топган вазиятнинг асирлари бўлиб қолди, сайловларга яқинлашган сари улар бундан кўпроқ бу мавзу кўпроқ ишлатилади. Барча муваффаққиятсизлик ва муаммоларда Трамп ва Россияни айблашади. Албатта, бу сюрреализм ва ҳазил каби эшитилади”, - деб таъкидлади мутахассис.

Шатров: политики США будут обвинять Трампа и Россию во всех проблемах страны
173

Сизларни яхши кўрамиз: АҚШда полициячи намойишчилар олдида тиз чўкиб кечирим сўради

0
(Янгиланган 22:12 02.06.2020)
Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин 46 ёшли афроамерикалик Жорд Флойд вафот этди. Бу ҳолат бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Калифонияда бир неча полициячи намойишчилар олдига чиқиб, мурожаат қилишди. Ҳатто ходимлардан бири тиз чўкиб, намойишчини қўчоқлаб олди.

0