Города мира. Нью-Йорк

Россия Грин-кард лотереясини таъқиқлаб қўйиши мумкин

313
(Янгиланган 18:29 25.09.2019)
Россия, АҚШ серверларига уланишни чеклаш орқали, ўз ҳудудида Грин-кард лотореясини таъқиқлаб қўйиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Россия ўз ҳудудида АҚШнинг грин-кард лотореясини таъқиқлаб қўйиши мумкин, бу ҳақида журналистларга Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси вакили Алексей Чепа хабар қилди.

Чепа айтишига кўра, АҚШ томонидан 10 нафар Россия вакилларига виза берилмагани учун муносиб жавоб бўлиши мумкин.

“Бу мисли кўрилмаган ҳолат. Бизнинг делегатларимиз АҚШга эмас БМТ штаб-квартирасига тшриф буюришмоқчи эди. Бизнинг жавоб ҳам сезиларли бўлади. Масалан, биз АҚШ томонидан ўтказилаётган грин-кард лотореясини таъқиқлаб қўйишимиз мумкин”, - деди депутат.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин АҚШнинг Москвадаги элчихонаси БМТ Бош Ассамблеяси мажлисига боришни мақсад қилган Россия делегациясининг бир қисмига, ҳеч қандай сабабсиз, виза беришни рад этган эди.

Ундан ташқари БМТ мажлисига ташриф буюрган делегация вакилларига ҳам турли чекловлар қўйилган.

АҚШ томонидан худди шундай ҳаракатлар Эрон делегациясига нисбатан ҳам амалга оширилган. Хусусан, АҚШ ҳукумати Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга Нью-Йорк шаҳри бўйлаб ҳаракатланишни таъқиқлаб қўйган. Унга фақат АҚШ кузатувчилар назорати остида БМТ штаб-квартирасини тарк этишга рухсат берилган.

313