Лавров: ЕИ Марказий Осиёдаги ҳамкорларни Россиядан ихлосини қайтармоқчи

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишВстреча глав МИД РФ и Венесуэлы С. Лаврова и Х. Арреасы
Встреча глав МИД РФ и Венесуэлы С. Лаврова и Х. Арреасы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа иттифоқи ўзининг Марказий Осиё бўйича стратегияси ва “Шарқий ҳамкорлик”лойиҳаси билан нимани мақсад қилиб қўйгани ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа иттифоқи ўзининг Марказий Осиё бўйича стратегияси ва “Шарқий ҳамкорлик”лойиҳаси ёрдамида шарқий ва Марказий Осиё ҳамкорларни Россиядан “ихлосини қайтаришини” истаётганини маълум қилди.

Александр Гусев - Sputnik Ўзбекистон
Келгуси йилларда Ўзбекистон учун кураш бошланади - Гусев

“Ҳозирда Шарқий ҳамкорлик” ортидан ЕИ Марказий Осиё учун Россия манфаатлари ва тарих, иқтисодиёт, урф-одатлар, маданият, инсон муносабатлари, хавфсизлик масалалари бўйича бизни бирлаштирадиган алоқаларни ҳисобга олмаган ҳолда тузилган дастурни ривожлантирмоқда, зероки у ерда бизнинг иттифоқдошларимиз ва стратегик ҳамкорларимиз ҳам бор, - деди Лавров “Коммерсантъ" газетасига берган интервьюсида. – Бизнинг маълумотларга қараганда, ҳозир улар собиқ СССРнинг Европа ва Кавказ орти республикалари иштирок этаётган "Шарқий ҳамкорлик" ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси ўртасида дўстона алоқа ўрнатишга уринишмоқда. Бу каби йирик лойиҳалар ишлаб чиқарилаётган пайтда ҳатто потенциал режимда ҳам ҳеч нарсани сир сақламаслик керак".

Лавров ЕИнинг бу лойиҳалардан кўзлаган мақсади Москвага маълум эканини қўшимча қилган. Уларнинг мақсади шарқий ва Марказий Осиё ҳамкорларни Россиядан ихлосини қайтариш ва Россия ва бу мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни сусайтириш ҳамда ўзини қаноатлантирувчи қонун-қоидаларини жорий этишдан иборат.

Посол России в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россияга хуш ёқиш учунмас, ўз позициясига кўра иш тутади - Тюрденев

Июнь ойи ўрталарида Европа иттифоқи кенгаши Марказий Осиё билан муносабатларни ривожлантириш бўйича янги стратегияни маъқуллади. Унда ЕИ минтақа мамлакатлари билан кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни тузиш ва амалга оширишга ҳамда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш мақсадида ҳамкорликни кучайтиришга тайёрлиги ифода этилган. Биринчи стратегия 2007 йилда қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0