Маҳмуд Муродов UFCдаги биринчи жангида ғалаба қозонди

515
(Янгиланган 08:38 29.09.2019)
UFCдаги биринчи ўзбек жангчиси Маҳмуд Муродов ўз ғалабасини Ўзбекистон халқи ва президентига бағишлашини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. UFC билан шартнома имзолаган биринчи ўзбек аралаш яккакурашчиси Маҳмуд Муродов Копенгаген шаҳрида бўлиб ўтган илк жангида италиялик Алессио Ди Чирико устидан устунлик намойиш этиб ғолибликни қўлга киритди.

Жангдан бўлиб ўтган қисқа интервьюда ўзбекистонлик жангчи жангга яхши тайёргарлик кўра олмаганини ва бунинг учун унда фаат 2 ҳафта вақт бўлганини хабар қилди. Шунингдек Муродов ўз ғалабасини Ўзбекистон халқи ва президентига бағишлашини эълон қилди. Қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдириб - биз юришда давом этамиз, - деди. 

Ғолибликни қўлга киритган Маҳмуд Муродов икки давлат – Ўзбекистон ва Чехия байроқларини кўтариб чиқди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

@makhmud_muradov

Публикация от Mahmud murodov (@fanat_maxmud_murodov)

515

Россиядаги биринчи коронавирусга қарши дори маъқулланди

165
Таъкидланишича “Авифавир”нинг оралиқ клиник тадқиқотлари маълумотлари дори COVID-19 беморларини даволаш учун юқори самардорлигини тасдиқлаган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Россиядаги биринчи COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши дори “Авифавир” мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланди.

Таъкидланишича “Авифавир”нинг оралиқ клиник тадқиқотлари маълумотлари дори COVID-19 беморларини даволаш учун юқори самардорлигини тасдиқлаган. Ҳозирда унинг якуний клиник тадқиқотлари 330 нафар бемор иштирокида давом эттирилмоқда.

“Авифавир” нафақат Россияда коронавирусга қарши биринчи рўйхатга олинган вирусга қарши дори, балки, эҳтимол, дунёда COVID-19га энг катта истиқболга эга дори ҳамдир. У Россияда рекорд муҳлатда клиник тадқиқотлар давомида ишлаб чиқарилган ва синовдан ўтказилган. Бу унга дунёда “Фавипиравира” негизида биринчи рўйхатдан ўтган дори бўлишига имкон берди”, - дейди РФПП раҳбари Кирилл Дмитриев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда COVID-19га қарши самарали дори  “Авифавир” пайдо бўлгани хабар қилинган эди.

165
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Председатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын

Ким Чен Ин эрта ёшдаги интим алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди

492
КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки кераксиз сайтларга киришмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини текшириб бориш зарур

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўсмирлар ўртасидаги интим алоқалар туфайли "маънавиятсизлик тобора ўсиб бораётгани" ҳақида гапирди. Бу ҳақда argumenti.ru хабар берган.

Бундан ташқари, у, эрта содир бўладиган жинсий алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди. Ёш йигит-қизларнинг бу сингари ўзини тутиши "душманларга жамиятимизни пораканда қилишда қўл келмоқда", дейди КХДР етакчиси.

New York Post нашрида ёзилишича, Ким Чен Ин буларнинг барчасида капитализм ва порнография айбдорлигини, айнан шу туфайли ўсмирлар бузилиб кетганини қайд этган.

"Сўнгги вақтларда катта синф ўқувчилари ахлоқсиз сексуал оғишларда тобора кўпроқ иштирок этмоқда ва Корея ишчи партияси Марказий қўмитаси уларга қарши қатъий чоралар кўриш бўйича директива нашр этди", - деб баёнот қилган Шимолий Корея етакчиси.

Ҳужжатга кўра, ота-оналар ва мактаб раҳбарияти "тарбиясиз ёшлар учун" жавобгар бўладилар.

Ким Чен Ин "жинсий ахлоқсизлик" ўсишини тўхтатиш йўли ҳақида ҳам фикр билдирган. КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки ножоиз сайтларга кирмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини мунтазам текшириб бориш зарур.

492
Футбольный мяч

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 5 июндан қайта бошланади

8
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари баҳслари давом эттирилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ўйинлар томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

“Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди”, - дейилган махсус комиссия ахборотида.

Эслатиб ўтамиз,  15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг мамлакатда бошқа спорт турлари қатори футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

8