Тайванда улкан кўприк қулади - видео

© REUTERS / COAST PATROL CORPS 1 NORTHERN BRОбвал арочного моста в тайваньском уезде Илань
Обвал арочного моста в тайваньском уезде Илань - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тайвандаги Илан уездида кўприк қулаб тушди. Унинг остида кемалар бўлган. Ҳодиса оқибатида ўн киши жароҳат олди.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Тайвандаги Илан уездида кўприк қулаб тушди.  Бу ҳақда Сингапур Channel NewsAsia видео лавҳани эълон қилди.

Кўрик қулаши сешанба куни содир бўлди.

Тайван марказий ахборот агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса вақтида кўприкдан бензин ташувчи юк машинаси ҳаракатланаётган бўлган.

Шунингдек, кўприк остида балиқчилик қайиқлар бўлган, кўплаб одамлар сувга тушиб кетди.

Ёнғин хизмати хабар қилишича, камида ўн киши, шу жумладан юк машинаси ҳайдовчиси касалхонага ётқизилган. Шулар қатори патрул хизматининг икки ходими енгил жароҳат олган.

Янгиликлар лентаси
0