Нидерланд ҳукумати Голландия деган номдан воз кечди

540
(Янгиланган 18:59 06.10.2019)
Обрўй ҳамма нарсадан устун - "Қизил чироқлар квартали" туфайли Нидерланд ҳукумати "Голландия" номидан воз кечди.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Нидерланд ҳукумати мамлакатнинг иккинчи номи – "Голландия" деган номдан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақида Adformatie порталига асосан РИА Новости хабар қилмоқда.

Нидерланд ҳукумати фикрига кўра “Голландия” номи туристлар хаёлида наркотиклар ва “қизил чироқлар квартали” билан боғлиқ ассоциациялар уйғотади.

Нидерланд номи остида улар ўз давлатининг янги имиджини қуришга қарор қилишган. Бундан буён йирик халқаро тадбирларда фақат Нидерланд номидан фойдаланилади. Масалан, Евровидение-2020 танловида.

Ребрендинг ушбу давлат ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олади. Айниқса спорт соҳасида футбол мусобақалари, Токиодаги Олимпиада-2020 ва бошқа тадбирлардан фақат Нидерланд номидан фойдаланилади.

540
Пограничный пункт, архивное фото

Тожикистон қўшнилар туфайли Россияга авто-транспорт қатновини амалга ошира олмаяпти

192
(Янгиланган 10:24 13.08.2020)
Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси нима учун давлатлар ўртасида ер усти қатнови ҳануз ёпиқлигини айтди

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Россия ва Тожикистон ўртасида авто-транспорт қатновини тиклаш муаммоси жуда долзарб, деди кеча ўтказилган матбуот-анжуманида Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси консуллик бўлими бошлиғи Валерий Катункин. Sputnik Тожикистон хабари асосида.

"Россия ва Тожикистон ўртасида ягона қуруқлик чегараси йўқ. Чегаралар икки суверен давлат - Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтади. Ва бу муаммо (ер усти қатнови - таҳр.) ҳалигача ҳал қилинмади", - деди Катункин.

Унинг таъкидлашича, консуллик бўлими ва элчихона автоколонналарни "яшил йўлак"дан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали ўтиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Шу билан бирга, Катункин Қозоғистонда карантин режими 16 августгача амал қилаётганини эслатди.

"Қозоғистонлик ҳамкорларнинг маълум қилишича, улар ушбу колоннани ўтказиб юборишга деярли тайёр. Аммо тиббий кўрсаткичлар нуқтаи назаридан ва жиноий вазият билан боғлиқ тўғридан-тўғри хавфсизликни таъминлай олмайдилар. Чунки (йўллар-таҳр.) узунлиги 1700 километрни ташкил этади ва у аҳоли кам яшайдиган ва чўл ҳудудлари орқали ўтади", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Россия ва Тожикистон ўртасидаги ер усти қатновининг тикланиши ҳақидаги миш-мишлар тез-тез пайдо бўлмоқда. Шу билан бирга, элчихона ҳозирча бундай ҳаракатнинг иложи йўқлигини таъкидламоқда.

192
Самолет Airbus-320. Архивное фото

Хитой 50та давлат билан авиа-парвозларни тиклади

149
(Янгиланган 10:05 13.08.2020)
Қайд этилишича, Хитойда эпидемия бошлангандан буён илк маротаба бир сутка давомида COVID-19 ни юқтирганлик ҳолати аниқланмаган.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Хитой дунёнинг 50та давлати билан коронавирус пандемияси туфайли вақтинча тўхтатилган авиа-парвозларни қайта тиклади, деб хабар берди РИА Новости ХХР ҳукумати тарқатган маълумот асосида.

Қайд этилишича, Хитойда эпидемия бошлангандан буён илк маротаба бир сутка давомида COVID-19 ни юқтирганлик ҳолати аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага (яшил, сариқ, қизил) ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди.

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатлардан амалга ошириладиган "яшил рейс"ларга – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония киритилган. Охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган ва Ўзбекистонга кириб келган шахслар карантин назоратига олинмаслиги белгиланган.

149
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Ҳамма кутяпти: COVID-19'га қарши вакцина қандай ишлаб чиқарилмоқда

0
"Биннофарм" фармацевтика заводида "COVID-19"га қарши вакцина ишлаб чиқариш жараёни акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Гамалея номидаги миллий тадқиқот маркази олимлари томонидан одам аденовируси асосида векторли икки компонентли препарат ишлаб чиқарилди.

Россия президенти Владимир Путин 11 августда коронавирусга қарши дунёда биринчи вакцина расмий рўйхатдан ўтганлигини эълон қилди. SARS-CoV-2 коронавирусига қарши вакцина “Спутник V” деб номланди.

0
  • © Sputnik / AFK Sistema

    Москва вилоятида "Биннофарм" фармацевтика заводида "COVID-19"га қарши вакцина ишлаб чиқариш жараёни

  • © Sputnik / AFK Sistema

    Москва вилоятида "Биннофарм" фармацевтика заводида "COVID-19"га қарши вакцина ишлаб чиқариш жараёни

  • © Sputnik / AFK Sistema

    Гамалея номидаги миллий тадқиқот маркази олимлари томонидан одам аденовируси асосида векторли икки компонентли препарат ишлаб чиқарилди.

  • © Sputnik / AFK Sistema

    Гамалея номидаги миллий тадқиқот маркази олимлари томонидан одам аденовируси асосида векторли икки компонентли препарат ишлаб чиқарилди.

  • © Sputnik / AFK Sistema

    SARS-CoV-2 коронавирусига қарши вакцина “Спутник V” деб номланди.

  • © Sputnik / AFK Sistema

    Производство вакцины от COVID-19 на фармацевтическом заводе "Биннофарм" (входит в Группу АФК "Система") в Московской области.

  • © Sputnik / AFK Sistema

    "Биннофарм" заводи.

  • © Sputnik / AFK Sistema

    Россияда 11 август куни рўйхатдан ўтган дунёдаги янги SARS-CoV-2 коронавирусига қарши вакцина “Спутник V” деб номланди.