Бывший король Малайзии Мухаммад V и Оксана Воеводина

Москва гўзали қирол совға қилган никоҳ узугини сотди

302
(Янгиланган 14:13 08.10.2019)
Москва гўзали Малайзия собиқ қироли совға қилган никоҳ узугини сотди. Заргарлик буюмнинг бошланғич нархи 16 миллион рублдан ошган.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. “Мисс Москва – 2015” гўзаллик танлови ғолиби Оксана Воеводина Daily Mail нашрига Малайзия собиқ қироли Мухаммад V совға қилган никоҳ узугини сотиб бораганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Воеводинанинг сўзларига кўра, Швеция клиникаси тиббиёт тўловлари учун узукни сотишга мажбур бўлди. Модель ҳомиладорликни сақлаб қолиш мақсадида у ерда даволанган.

“Мен нархини айта олмайман, аммо бошланғич нархдан уч баравар кам”, - дейди Воеводина.

Таъкидланишича, заргарлик буюмнинг бошланғич нархи 16 миллион рублдан ошган.

Аввалроқ, Воеводина ҳомиладорликнинг тўртинчи ойида унинг никоҳи бузилган. У бу ҳақда интернетдан билиб олгани ва шахсан у билан ҳеч ким боғланмаганлигини айтади.

Воеводина ҳеч қандай расмий ҳужжат олмаганини таъкидлайди.  

“Мисс-Москва” гўзаллик танлов ғолиби ва собиқ қирол 2018 йил ноябрь ойида турмуш қуришган. Икки ойдан сўнг  Муҳаммад V тахтдан воз кечди ва Келантан шатати ҳукмдори мақомини сақлаб қолди. 21 май куни оилада ўғил фарзанд дунёга келди. Унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.

302
Панорама Риги

Латвиялик шифокор русийзабон эркакка ёрдам беришдан бош тортганини айтиб мақтанди

46
Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Латвия шифокорлари ҳамжамияти вице-президенти, анестезиолог-реаниматолог Робертс Фурманис касалхонага келган инсонга у фақат рус тилида гапиргани учун ёрдам беришдан бош тортгани ҳақидаги бир воқеа ҳақида сўзлаб берди. Sputnik Latvija хабари асосида.

Яқинда Ригадаги Страдыня номидаги касалхонада унга футболкасида "Россия" ёзуви бўлган эркак мурожаат қилган. Ташриф буюрувчи ундан туғруқхона бўлимини топишда ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилган эди. Аммо латвиялик мутахассис эркакка бегона тилда гапиришдан бош тортган.

"Мен унга: "Хайрли кун. Бу ер Латвия. Аввало мулоқотни латиш тилида бошлаш кераклигини эслатмоқчиман", дедим. Эркак бурилди ва жўнаворди", — деди Фурманис.

Шифокорнинг сўзларига кўра, у "суягигача латиш", ва унда ҳатто айнан шундай ёзувлар битилган майкаси ҳам бор.

Ҳозир Латвияда ягона давлат тили - латиш тилидир. Аҳолининг деярли 40 %и учун она тили рус тили бўлса-да, аммо бу тил хорижий тил мақомига эга.

46
Тело Владимира Ильича Ленина в Мавзолее В.И. Ленина

АҚШда Ленин жасадини сотиб олиш учун 50 миллион доллар тўплашди

690
(Янгиланган 18:01 18.09.2020)
АҚШда Лениннинг мўмиёланган жасадидан арт-объект сифатида фойдаланишмоқчи бўлишди. Бунинг учун улар Россияга мўмай пул таклиф қилишди.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Владимир Лениннинг мўмиёланган жасадини сотиб олиш учун АҚШда 50 миллион доллар жамланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, америкалик рассом Дэвид Датунага асосан. 

Бироз олдин Датуна Вашингтонда Ленин мавзолейи нусхасини қуришни ва у ерга Ленин жасадини олиб келишни таклиф қилган эди. Ушбу таклиф Америка ва Россия фуқаролари томонидан қўллаб-қувватланди.

Дастлаб рассом дастлаб жасадни сотиб олиш учун ўз ҳисобидан 1 миллион доллар таклиф қилган, лекин бир сутка ичида ушбу таклифни амалга ошириш тарафдори бўлган турли фуқаролардан кўплаб таклифлар келиб тушган. Ташаббускорлар "Лойиҳа"ни амалга ошириш учун 50 миллиондан ортиқ маблағ жамлашга тайёрлигини билдиришган. 

Ушбу таклиф Россия Коммунистик партияси етакчиси Геннадий Зюганов томонидан кескин кутиб олинди. Сиёсатчи америкаликлар таклифига "Фақат сотқинларгина ўз ватанини, тарихини ва даҳоларини сотади" деб жавоб берди. 

Бунга америкаликлар "Ахир Ленин нафақат Россиядаги балким бутун дунё пролетариатининг отаси бўлган. Агар бутунлай беришни истамасангиз, балким вақтинча бериб турарсизлар", - деб жавоб қайтаришди. 

Айтиш жоизки, америкалик санъат ишқибозларининг ушбу таклифи асосида - соф тижорий манфаатлар ётибди. Рассом айтишига қараганда, ҳозир АҚШда кўплаб социал-коммунистик ўзгаришлар содир бўлмоқда ва мавзолей ана шундай ўзгаришлар тимсолига айланиши мумкин. Бундай арт-объектларга сайловлар олдидан талаб жуда катта бўлади.

Асли келиб чиқиши грузиялик бўлган рассом Дэвид Датуна ўзининг сиёсий портретлар ва байроқлар акс этган суратлари ва инсталляциялари билан танилган. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия Архитекторлар иттифоқи Ленин танаси мавзолейдан олиб кетилганидан сўнг ушбу бинодан қандай фойдаланиш мумкин, деган мавзуда танлов эълон қилган эди. Лекин Россияда ушбу таклиф кўпчиллик томонидан танқид остига олинди ва айни дамда Иттифоқ ўз танловини бекор қилган. 

690
Мужчина в наручниках

Самарқандда 15 нафар "Хизб ут-Тахрир" аъзолари қўлга олинди

0
Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Самарқандда "Хизб ут-Тахрир" террорчилик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

"Жорий йилнинг 18 сентябрь куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Хизб ут-Тахрир” диний-экстремистик ташкилотининг Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 нафар аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди", - дейилади хабарда.

Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда, деб қўшимча қилинган хабарда.

Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан "Хизб ут-Тахрир" диний-экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйҳатига киритилган.

 

0