Мексикада дарғазаб аҳоли ҳокимни машинага боғлаб, шаҳар бўйлаб судраб кетишди - видео

Oбуна бўлиш
Мексикада норози аҳоли ҳокимни машинага боғлаб, шаҳар кўчалари бўйлаб судраб кетишди. Полиция 30 кишини қўлга олди.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Мексикада дарғазаб аҳоли Лас-Маргаритас тумани ҳокими Хорзе Эскандонни пикап машинасига боғлаб, бир неча кўча бўйлаб судраб боришди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий Heraldodemexico хабар қилди.

Таъкидланишича, амалдор маҳаллий аҳолига шаҳарда йўлларни қуришни ваъда берган, бироқ буни бажармаган.

Эскандонни арқон билан машинага боғлашди ва полиция машинани тўхтатмагунча шаҳар бўйлаб судраб кетишди.

Twitter’да бу ҳақда видео пайдо бўлди. Видеода оломон эркак боғланган машина ортидан югираётгани акс этган.

Ҳокимнинг ҳаётга ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Маҳаллий ҳукумат томонидан аҳоли сиёсатчини олиб қочишда айблаб, 30 киши қўлга олингани ҳақида ахборот берди.

Янгиликлар лентаси
0