Путин: Россия АҚШ ҳаракатларига жавобан ракета яратади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент России Владимир Путин на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств
Президент России Владимир Путин на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Россия АҚШнинг ҳаракатларига жавобан ўрта ва қисқа масофага учувчи ракета яратишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Россия АҚШнинг ҳаракатларига жавобан ўрта ва қисқа масофага учувчи ракета яратади. Бу ҳақда Владимир Путин МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашида маълум қилди.

“Биз ҳозир, албатта, улар (ўрта ва қисқа масаофага учувчи ракеталар – таҳр.) америкаликларда пайдо бўлган экан, бунинг устида иш олиб борамиз”, - деди Путин.

Танк Т-90А на  V Международном военно-техническом форуме Армия-2019 - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва НАТОдаги танклар сони таққосланди

Путин Вашингтоннинг Осиёда ракета ўрнатиш режаси Москвани хавотирга солаётганини таъкидлаган. Уларнинг асосий мақсади ким эканлиги яққол маълумлигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин қатор давлатлар, жумладан, НАТОга аъзо мамлакатлар раҳбарларига мактуб йўллаб, Европа ва бошқа минтақаларга ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталар (ЎҚМР) жойлаштирилишига мораторий жорий қилишни таклиф қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0