Офис компании Яндекс

Яндекс акциялари бир кунда 20 % пастга шўнғиди - сабаб ?

242
(Янгиланган 15:14 13.10.2019)
Думада Хорижий акциядорлар улушини чеклаш ҳақида қонун муҳокама қилинган кун Яндекс акциялари нархи тушиб кетди.

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Жума куни “Яндекс” акциялари 20%га тушиб кетди. Хусусан, Москва фонд биржасида бир кун ичида Яндекс акциялари 18,4 %га тушиб кетган ва кун сўнггида уларнинг қиймати бир акцияга 1898 рублни ташкил қилган. Интерфакс хабарига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, “Яндекс” акциялари қийматининг бу қадар кесикин пастга шўнғишига  Россия Давлат думасига депутат Антон Горелкин томонидан йирик интернет-манбаалари бошқарувида хорижий сармоялар улушини 20%га чеклаб қўйиш  ҳақидаги қонун лойиҳаси сабаб бўлган.

Антон Горелкин ташаббусига кўра, ўз эгасига Россия ҳудудида яшаётган аҳоли ҳақида маълумот тўплаш, маълумотларни қайта ишлаш имконини берадиган қандай интернет сайт ёки тизим – Россия ривожланиши учун стратегик муҳим ахборот манбаи деб тан олиниши мумкин. Айнан шу сабабли, бундай тизимнинг асосий мулкдори Россия Федерациясига тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкин. Бундай тизимларда хорижий мулкдор акциялари улуши 20 %дан ошмаслиги керак.

Ушбу таклиф Роскомнадзор ва Федерал Антомонополия хизмати томонидан қўллаб-қувватланди. Россия Алоқа вазирлиги ҳамда “Яндекс” бош директори Елена Бунина – таклифга қарши бўлишди. Уларнинг фикрига кўра ушбу чора соҳага хорижий сармоялар кириб келишини чеклаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Яндекс аудиторияси Россиянинг барча ОАВлари аудиториясидан кенг. Расман “Яндекс” таъсисчиси Нидерландда рўйхатдан ўтган Yandex.N.V. компанияси ҳисобланади. Яндекс компаниясининг 15 % акциялари компания раҳбариятига тегишли, 85 % - фонд биржасида жойлаштирилган.

Яндекс илк бор ўз акцияларини 2007 йилда Москва фонд биржасида жойлаштирган эди. Ўтган давр мобайнида компания акциялари икки маротаба кескин пастга шўнғиган: биринчи марта 2014 йилда – Украинадаги давлат тўнтарилишидан сўнг ва иккинчи маротаба 2018 йилда – Сбербанк билан биргаликда савдо майдончаси ташкил қилинганидан сўнг.

242
Елбасы Нурсултан Назарбаев и президент РК Касым-Жомарт Токаев на форуме партии Nur Otan

Илк бор Хитойда учрашишган: Токаев Назарбоев билан қандай танишгани ҳақида гапирди

74
(Янгиланган 10:48 02.07.2020)
Илк учрашув давомида ҳозирги давлат раҳбари Касим-Жомарт Токаев Нурсултон Назарбоев айтган фикрлар дадиллигидан ҳайратга тушган

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Egemen Qazaqstan нашрига берган интервьюсида биринчи президент - Йўлбоши Нурсултон Назарбоев билан танишуви ҳақида ёдга олди, деб хабар беради Sputnik Қозоғистон.

Икки етакчи 35 йил олдин танишишган. Токаевнинг сўзларига кўра, у Назарбоевни илк маротаба Ватан сарҳадларидан ташқарида учратган.

"1985 йилнинг сентябрида Нурсултон Абишевич Қозоғистон ССР вазирлар кенгаши раиси сифатида Хитойга ташриф буюрган эди. Ўша вақтда мен элчихонада фаолият юритардим. Ўша вақтдаёқ қозоқ ҳукумат раҳбари хитой томони билан музокаралар давомида намоён этган: чуқур билими, фикрлари дадиллиги, нутқининг изчиллиги ва равонлиги билан бизни ҳайратга солган", -дея ёш Назарбоевдан ўз ҳайратини яширмаган Токаев.

Ўша вақтда Қозоғистоннинг бўлажак президентлар норасмий тарзда суҳбатлашишга муваффақ бўладилар. Айнан ўшанда Касим-Жомарт Токаев Назарбоевни катта сиёсий келажак кутаётганини фаҳмлайди.

"Икки ярим соат давом этган норасмий мулоқотдан сўнг элчихона ходимлари билан учрашганимизда ҳамкасбларимга қараб: "Биз ҳозиргина Қозоғистоннинг бўлажак президенти билан суҳбатлашдик, чоғи", деган эдим. Орадан беш йил ўтгач, Нурсултон Назарбоев мамлакатга раҳбар бўлди", - дея қўшимча қилди Қозоғистоннинг иккинчи президенти.

Шунингдек, Токаев сахий қалб бу инсон унинг иқтидорига ишонч билдириб, бор билим малакасини мамлакат фойдаси - Қозоғистон манфаатлари учун хизмат қилдиришга имкон берганини қўшимча қилган

Токаевнинг айтишича, БМТ Бош котиби ўринбосари бўлиб ишлаган йиллар давомида у дунёнинг энг обрўли сиёсатчилари Нурсултон Назарбоев ҳақида аъло фикрларни билдиришганини кўплаб маротаба эшитган.

74
Боевики движения Талибан

NYT Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди

224
Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Американинг NYT нашри Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди.

Мақолада аноним манбаларга таянган ҳолда таъкидланишича, гўёки россия разведкасига тааллуқли банк ҳисоб-рақамидан толиблар ҳисоб рақамларига йирик молиявий ўтказмалар амалга оширилганига доир электрон маълумотларни қўлга туширишга муваффақ бўлинган. Муаллифлар фикрича, айнан шу ҳолат Россия Афғонистондаги радикал уюшмани қўллаб-қувватлаётгани далили ҳисобланади.

Шу билан бирга, Пентагон Россиянинг Афғонистондаги америкалик ҳарбий хизматчиларга қарши душманона ҳаракатлар далили мавжуд эмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда мудофаа идораси раҳбари Марк Эспер баёнот берган.

"Барча ходимларимизни ишонтирмоқчиманки, вазирлик америка ҳарбий персоналига қарши барча потенциал таҳдидларни жиддий кўриб чиқади", - деган Эспер.

Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

224
Аждар Куртов. Архивное фото

Афғонистоннинг ва Марказий Осиё билан яқинлашуви эҳтимоли кам - Куртов

32
(Янгиланган 10:23 02.07.2020)
Марказий Осиё ва Афғонистон ҳеч қачон яхлит бўлмаган. Айниқса совет даврида МО республикалари ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан илдам ривожланиб кетган.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. "Миллий стратегия муаммолари" журналининг бош муҳаррири ва сиёсатчи Аждар Куртов Sputnik мухбирига Ғарб давлатлари Афғонистонни Марказий Осиё билан ягона ҳудуд сифатида ҳисоблашга ҳаракат қилаётганига қарамасдан МО ва Афғонистон орасида иқтисодиё муносабатлар ривожланиши эҳтимолллиги кам деди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин "С5+1" форматидаги "Марказий Осиё - АҚШ" конференцияси бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон  ташқи ишлар вазирлари иштирок этган эди.

Ушбу анжуманда муҳокама қилинган мавзулардан бири - халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон муаммоларини ҳал қилишдаги роли бўлган эди. 

Куртов айтишига қарагандан Афғонистон кўплаб халқаро экспертлар томонидан Марказий Осиёнинг бир қисми деб баҳоланади.

"Хусусан, АҚШда "Катта Марказий Осиё" деган термин бор ва у Афғонистонни ҳам ўз ичига олади. Бундай қилишдан мақсад - Марказий Осиё республикаларига бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишдир. Собиқ Иттифоқнинг бешта республикасига бўлган муносабатни Афғонистон билан боғлаш ва шундай йўл билан Россия ролини кичрайтириб кўрсатишдир", - дейди эксперт. 

Лекин Марказий Осиё ва Афғонистон ҳеч қачон яхлит бўлмаган ва бунга бир неча сабаблар бор, деб ҳисоблайди эксперт. 

"Афғонистоннинг ва Марказий Осиё республикаларининг тарихий ривожланишида жиддий фарқ бўлган. Айниқса совет даврида. Ушбу ҳудудларнинг иқтисодий ва ижэтимоий ривожланишига назар солсак, Марказий Осиё республикалари Россия ёрдамида жуда илгарилаб кетганини кўрамиз", - дейди Куртов. 

Эксперт фикрига кўра, АҚШ ушбу ҳудудга кириб келишидан мақсади, биринчи навбатда ўз фойдаси йўлида амалга оширмоқда. 

- Вашингтоннинг Афғонистон бўйича режаси чипакка чиқди. Энди америкаликлар бобсқичма-босқич қўшинларни олиб чиқишни режалаштирмоқда. Энди америкаликлар "чиқиш юмошоқроқ" бўлиши учун қўшни давлатларни ҳам ушбу  жараёнга жалб қилмоқчи, - дейди эксперт.

"С5+1" форматида таклиф қилинаётган лойиҳаларнинг ҳеч бири ҳудуддаги реал геополитик вазиятни ҳисобга олмайди. Лекин тан олиш керакки айрим муваффақиятли лойиҳалар ҳам бўлган. Хусусан, АҚШ иштирокида Панж дарёси устидан Афғонистон ва Тожикистон орасида кўприк қуриш, Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда темирйўл қурилиши. 

Ушбу лойиҳалар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда ижобий рол ўйнади, лекин Афғонистон муаммосини ҳал қилишда жиддий ёрдам бермайди, деб хулоса қилади Куртов.

Эспертнинг тўлиқ нутқини аудиоподкастимизда тингланг.

Куртов: сближение между странами ЦА и Афганистаном вряд ли произойдет
32