Ким Чен Ын на белом коне

Шимолий Корея етакчиси чопқир отда муқаддас тоққа чиқди ва АҚШни танқид қилди

804
(Янгиланган 02:02 19.10.2019)
Шимолий Корея етакчиси илгари мамлакат раҳбари лавозимидаги энг оғир вазиятларда Пэктусан тоғига кўтарилган. Масалан, амакисининг қатл қилишдан олдин.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. КХДР етакчиси Ким Чен Ин навбатдаги сафар кореяликлар учун муқаддас бўлган Пэктусан тоғига кўтарилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Бу сафар у “оқ отда чиқди ва Пэкту тоғида биринчи қорни қарши олди”.

Шунингдек, Ким Чен Ин АҚШ санкция сиёсатини танқид қилди.

“Узоқ давом этаётган санкциялар ва душман кучларнинг бизни сиқиб чиқаришга уринишлари туфайли мамлакатимизда вазият ўта оғир, биз кўплаб қийинчилик ва синовларга дуч келмоқдамиз ... Республикамизга қарши бўлган АҚШ бошчилигидаги душман кучлар томонидан халқимизга етказилган азоб-уқубатлар халқимизнинг ғазабига айланиб бормоқда”, - деган КХДР давлат кенгаши раиси сўзларини келтиради ЦТАК ахборот агенлиги.

Шимолий Корея раҳбари сўзларига кўра, душманларнинг режаларини йўқ қилиш учун, ўзига ишониш керак, "ўз кучи билан олдинга қадам ташлаб, яхши яшашни давом эттириш" лозим.

Жанубий Кореянинг Рёнхап агентлиги бу масалада ёзишича, Ким Чен Ин  тоғига одатда мамлакат ёки ўзи учун муҳим паллаларда Пэктусан тоғига кўтарилган: 2013 йил феврал ойида амакиси Чан Сон Таек қатл қилинишидан олдин, 2014 йил ноябр ойида отасининг вафоти учинчи йиллиги арафасида, 2017 йил декабр ойида Жанубий Корея билан муносабатларни ўрнатиш арафасида.

Шимолий Кореяда Самжиёнга саёҳатлар - "японларга қарши инқилобий фаолиятнинг муқаддас жойи" деб ҳисобланади, шунингдек, ички бирликни мустаҳкамлаш учун АҚШ билан музокаралар олиб бориш қийин бўлган пайтларда амалга оширилган.

Шу сабабли, яқин келажакда КХДР раҳбарияти ядросизланиш ва бошқа давлат бошқарувига оид музокаралар бўйича муҳим қарорлар қабул қилинади деб тахмин қилиш мумкин.

804