Узбекистанец стал популярным из-за сходства с Зеленским - фото

Зеленскийга ўхшаш Ўзбекистон фуқароси Россияда машҳур бўлмоқда

591
(Янгиланган 11:04 21.10.2019)
Мен уни олдин танимасдим, президент бўлганидан кейин танидим, дейди Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши.  

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Москва метросида Зеленскийнинг қиёфадоши топилди, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари.

Узбекистанец стал популярным из-за сходства с Зеленским - фото
YouTube
Узбекистанец стал популярным из-за сходства с Зеленским - фото

Маълум бўлишича унинг исми Умид экан, у асли ўзбекистонлик бўлиб, бир неча йол олдин Москвага оиласи билан кўчиб келган. Айни дамда автомобил устахонасида маляр бўлиб ишлайди.   

“Метрода ишга кетаётганимда кимдир суратга тушириб олган. 2016-2017 йилларда менга дўстларим сен юморист Зеленскийга ўхшайсан деб айтишарди. Мен ўшанда уни танимасдим, президент бўлганидан кейин танидим”, - дейди Умид.

Умиднинг Зеленскийга ўхшашлиги ҳақидаги расм ОАВларда илк бор август ойида пайдо бўлган эди. Ўшанда Дмитрий Коваленко исмли фойдаланувчи ушбу расмни “Мана ҳақиқий президент, қўриқчиларсиз ишга кетаяпти” деган изоҳ билан Facebookка жойлаштирган эди.

591