Владимир Зеленский с супругой Еленой

Зеленский рафиқасининг кўйлаги кескин танқидга учради - фото

678
Интернет фойдаланувчилари Елена Зеленскаянинг либосини танқид қилишди. Уни монархга ҳурматсизликда айблашди.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг рафиқаси Япония императори Нарухито эълон қилиш маросига ташриф буюрди.

Тантанали маросимга Елена Зеленская лимон рангидаги куйлакни кийган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Olena Zelenska (@olenazelenska_official)

Интернет фойдаланувчилари Украина биринчи хонимининг либосини танқид қилишди. Уни монархга ҳурматсизликда айблашди. Либоснинг ранги эътирозларга сабаб бўлди.

“Японияда расмий қабулларда хорижий делегация вакиллари ҳеч қачон сариқ рангдаги либосларни кийишмайди. Чунки бу императорга ҳурматсизлик ёки император оиласи билан алоқаларни намойиш қилиш ҳисобланади”, - деб ёзган Lesia Tkach.

“Бундай рангдаги куйлакни олиш мумкин эмас! Бу монархларга ҳақорат! Украина энди Япониядан ҳеч нарса олмайди”, - деб ёзди Светлана Иванова.

Kseniya Svarovski эса “Биринчи хонимнинг дизайнери диверсант бўлса керак” деб ёзган.

VIII асрда Японияда тақиқланган ранглар тизими ишлаб чиқилган. У ҳозирги кунгача сақланиб қолган, аммо энди у ҳуқуқий мақомга эга эмас. Хусусан, сумах ранги фақат императорнинг ташқи кийими учун ишлатилган: уни япон монархидан ташқари ҳаммага ишлатиши тақиқланган.

678
Флаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ). Архивное фото

Чегаралар очилиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин - БССТ огоҳлантируви

194
БССТ маълумотларига кўра, пандемия вақтида дунёда аниқланган коронавирусга чалиниш ҳолатлари 10 миллион етти юз мингдан ошган. COVID-19 оқибатида 517 877 киши ҳаётдан кўз юмган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Мамлакатлар коронавирусга қарши чоралар кўрмасдан ўз чегараларини очса, эпидемиологик ҳолат энг ёмон сценарий бўйича ривожланиши мумкин, деди БССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолатлар бўйича дастури директори Майкл Райан.

Унга кўра, чегаралар очилиши оқибатида касаллар сони ошиши эҳтимолий ҳолатларини жиловлай олиш учун давлатлар ўз соғлиқни сақлаш тизимларини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратишлари керак.

"Иккинчи тўлқин бўлиши ҳақида аниқ тўхтам йўқ. Бу бизнинг коронавирус ва респиратор вируслари ҳақида билганларимизга асосланган илмий тахминларимиздир. Ҳозирда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган ҳолатлар - бу иккинчи тўлқин эмас. Бу биринчи тўлқиннинг иккинчи авж олиши жараёни. У вирус яхши бостирилмаган ҳудудларда бўйин кўрсатмоқда", - деган Райан.

Россия коронавирусга қарши вакцинани жаҳон бозорига етказиб беришга тайёр >>>

Бундай вируслар одамларнинг мавсумий ҳаракатланишига боғлиқ бўлади, одамлар зич жойлашган ва нисбатан паст температураларда катта тезликда тарқалиш хусусиятига эга.

БССТ маълумотларига кўра, пандемия вақтида дунёда аниқланган коронавирусга чалиниш ҳолатлари 10 миллион етти юз мингдан ошган. COVID-19 оқибатида 517 877 киши ҳаётдан кўз юмган.

Жанубий Корея коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини ҳақида эълон қилди >>>

Инфекция тарқалиши энг кўп Шимолий ва Жанубий Америкада (5 445 710) ва Европада (2 737 689) кузатилган.

194
Боевики движения Талибан

Толиблар Қобул билан муросага тайёр, дея баёнот қилди АҚШ махсус вакили

135
Махсус вакилнинг айтишича, Афғонистон келажаги учун киритиладиган инвестициялар йўлида барча афғонлар муросага боришга мажбур бўлишларини "Толибон" тан олмоқда

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Дохада Қатар ва "Толибон" радикал ҳаракати делегацияси билан музокаралар ўтказди ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради РИА Новости.

"АҚШ молиявий ривожланиш халқаро корпорацияси раҳбари Адам Бейлер билан биргаликда Дохада Қатар ТИВ ва қатар фонди (вакиллари) билан учрашув ўтказдик, тинчлик ўрнатиш ва минтақани ривожлантириш бўйича афғон жараёнига ҳамкорликда инвестиция киритиш имкониятларини муҳокама қилдик", - деб ёзган Халилзод Twitterда. Шунингдек, у бу масалада уни тушунганликлари ва бундай инвестицияларни киритишнинг ҳақиқатда имкони борлигини қайд этган.

Махсус вакил сўзларига кўра, у мулла Бародар бошчилигидаги толиблар делегацияси билан ҳам учрашув ўтказган ва бу музокараларда Афғонистонда "мустаҳкам ўрнатилган тинчликдан сўнг иқтисодий ривожланиш имкониятлари"га урғу берган.

"Биз тинчликни қўллаб-қувватлаш учун ривожланиш бўйича режаларнинг амалга оширилиши эрта бошланиши мумкин эмас, деган фикрдамиз, иккала томон ҳам афғонлараро музокаралар йўли давомида сўнгги тўсиқларни енга олишлари мумкинлигини тан оламиз", - деб ёзган Халилзод.

Махсус вакилнинг айтишича, Афғонистон келажаги учун киритиладиган инвестициялар йўлида барча афғонлар муросага боришга мажбур бўлишларини "Толибон" тан олмоқда

135
Двери СИЗО

ДХХ жиҳодчилар фаолиятига чек қўйди

44
(Янгиланган 14:07 04.07.2020)
Гуруҳларнинг бири 2019 йилнинг май ойида ташкил этилиб, унга етакчилик қилган шахс ўтган йилнинг ноябрь ойида Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган.

ТОШКЕНЬ, 4 июл - Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида ўтказган тезкор тадбирлари натижасида жами аъзолари 25 нафар бўлган иккита яширин “жиҳодчилар” гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

Гуруҳларнинг бири 2019 йилнинг май ойида ташкил этилиб, унга етакчилик қилган шахс ўтган йилнинг ноябрь ойида Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган.

Иккинчи гуруҳ эса муқаддам экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаро томонидан тузилган.

Дастлабки суриштирув жараёнларида маълум бўлишича, биринчи гуруҳ аъзоларининг аксарияти ҳозирда Суриядаги жангарилар сафида бўлган ўз етакчиси билан интернет орқали мунтазам равишда алоқа қилиб турган.

Ўзаро йиғинларда гуруҳлар аъзолари диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг, жумладан, “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Содиқ Самарқандий”ларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” қилиш тўғрисидаги аудио-видео маърузалари ҳамда даъватларини тинглаб, “Жиҳодчилар” оқими ғояларини ўз атрофидагиларга тарғиб қилиб келишган.

1968-2002 йиллар оралиғида туғилган мазкур шахсларнинг 3 нафари аввал экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятлар содир этганликлари учун жавобгарликка тортилган бўлсаларда, қилмишларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур гуруҳлар аъзолари орасида хусусий нашриёт раҳбари, тиббиёт ходими, араб тили курси ўқитувчиси, умумий овқатланиш муассасалари ишчилари ва тижорат ишлари билан шуғулланувчи шахслар бор.

Ҳар икки гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида ўтказилган тинтув тадбирлари давомида 200 дан ортиқ норасмий диний адабиётлар ва варақалар, шунингдек, компьютер, ноутбук, планшет, мобил телефон, флеш-карта ва DVD дисклар борлиги аниқланиб, уларда сақланаётган маълумотларни экспертизадан ўтказиш учун процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаларига кўра “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Содиқ Самарқандий”ларнинг маърузалари ақидапарстлик ғоялари билан йўғрилганлиги ва мамлакатимиздаги конституцион тузумни қонунга хилоф тарзда ўзгартиришга қаратилганлиги боис, уларни республикамиз ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади ҳамда Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

44