Корона на участнице конкурса красоты

Ҳиндистонлик дизайнер энг гўзал етакчи аёл унвонини қўлга киритди

609
(Янгиланган 18:02 02.11.2019)
Куала-Лумпурда ўтказилган Miss CosmoWorld — 2019 халқаро гўзаллик танловида ҳиндистонлик Сандра Соман ғолибаси бўлди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ҳиндистон вакили Сандра Соман Miss CosmoWorld — 2019 халқаро гўзаллик танловида ғолибликни қўлга киритди.  

Сандра Соманга тож, пул мукофоти ва Италияга саёҳат йўлланмаси тақдим этилди. Шунингдек, ғолиба Малайзияда мода соҳасида фаолият кўрсатаётган компания билан шартнома имзолайди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Miss CosmoWorld Beauty Pageant (@misscosmoworld)

Танловда 24 та давлатдан иштирокчилар қатнашди. Россиядан 26 ёшли Ирина Квитко қатнашди.

Miss Cosmo World 2015 йилдан бери ҳар йили Куала-Лумпурда ўтказиб келинади.

Танловнинг мақсади - етакчилик хусусиятларига эга бўлган замонавий, мустақил аёлларни танлаш. Ўтган йили танлов ғолибаси филиппинлик Женнифер Озбо бўлди.

609
Национальный парк Чобе в Ботсване

Олимлар шокда! Африкада сирли тарзда 350 бош фил ўлди

173
(Янгиланган 16:52 02.07.2020)
Африканинг Ботсвана шимолида бир неча ҳафта давомида сирли тарзда 350 бош фил ўлди. Филлар ўлими ҳақида биринчи марта май ойининг ўрталарида хабарлар пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Африкада Ботсвана шимолида бир неча ҳафтада сирли тарзда 350 бош фил ўлди, деб хабар қилди The Guardian.

Филлар ўлими ҳақида биринчи марта май ойининг ўрталарида хабарлар пайдо бўлди.

Ҳайвонларнинг қолдиқлари мамлакат шимолидаги Окаванго дарёси яқинида топилган. Июнь ўрталарига келиб 170 бош филнинг танаси топилди.

Бир кун аввал Британия Миллий Паркни қутқарув хайрия ташкилотининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича директори Найл Макканн ОАВларга сирли тарзда ўлим ҳолатлари сони 350 тага етганини маълум қилди.

"Камида 350 фил ўлди – бу жуда ҳайратланарли. Ботсванада Африка филларининг учдан бирида яшайди, уларнинг 10 фоизи шу ҳудудда жойлашган, шунинг учун вазият филларнинг умумий популяциясига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин", деди Маккен.

Аэросуратларда филларнинг жасади деярли 70 фоизи ҳайвонлар сув ичадиган жойда бўлгани акс этган.

Ҳайвонларнинг оммавий ўлиши сабаблари номаълум. Тахминларга кўра, бу тажовузкор патоген ёхуд заҳарлаш. Куйдирги инфекцияси билан боғлиқ версия тасдиқланмади.

“Фил таналарида браконьерлар томонидан бу иш қилингани ҳақида излар йўқ”, - деди  Ботсвана ҳукуматининг ёввойи табиат бўйича минтақавий директори Димакатсо Нтшебе.

Филларнинг оммавий ўлиши сабабларини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари давом этмоқда.

173
Символ столицы Казахстана - Байтерек - с высоты птичьего полета. Невероятный ракурс!

Қозоғистон коронавирус туфайли яна қатъий чекловлар жорий этади

60
Эпидемиологик вазият ёмонлашгани туфайли Қозоғистон ҳукумати 5 июлдан қўшимча карантин чеклов чораларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Қозоғистон ҳукумати республикада эпидемиологик вазият ёмонлашгани туфайли 5 июлдан 14 кунлик қўшимча карантин чеклов чораларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Карантин жорий этиш тўғрисида қарор президент Қосим-Жомарт Тоқаев топшириғига мувофиқ бош вазир Асқар Мамин раислигидаги давлат комиссияси йиғилишида қабул қилинди.

Унга кўра Қозоғистонда икки ҳафта давомида оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Гўзаллик салонлари, ёпиқ бозорлар, диний муассасалар, мактабгача таълим муассасалари, савдо марказлари ва бошқа қатор объектлар фаолияти тўхтатилади. Шунингдек, одамларнинг ҳаракатланиши чекланади. Хусусан, уч нафардан ортиқ одам биргаликда кўча ва хиёбонларда юриши, ёши 65 дан ошганларнинг кўчага чиқиши чекланади. Вилоятлараро йўловчи транспорт ҳаракати тўхтатилади. Жамоат транспорти фаолияти вақт билан чегараланади.

Таъкидланишича, карантин чекловлари зарурият пайдо бўлса, узайтирилиши ёки янада қатъийлаштирилиши мумкин.

Қозоғистон коронавирус сабаб жорий этилган чекловларни 11 май куни бекор қилган эди. Ўшандан буён коронавирус билан касалланиш 7 бараварга кўпайди.

Сўнги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус билан  боғлиқ 42,5 мингдан (жумладан, расмий статистикага киритилмайдиган касаллик аломатсиз кечаётган беморлар) зиёд ҳолат қайд этилган. 14 мингдан зиёд киши касалликни енгган. 188 киши эса вирус қурбонига айланган. Бу минтақадаги энг юқори кўрсатгич.

60
Теглар:
Қозоғистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Шаҳрисабзда II мақом санъати анжумани ўтказилади

33
(Янгиланган 19:34 02.07.2020)
Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Шаҳрисабзда II мақом санъати анжумани ўтказилади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистонга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Асрор Аллаяров.

Халқаро тадбир жорий йилнинг 5-10 сентябрь кунлари "Фестиваллар шаҳри" – Шаҳрисабзда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон бош вазирининг 30 июндаги II Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита мажлиси ўтказилиб, йиғилиш баёни тасдиқланди.

Унда ушбу нуфузли анжуманнинг иккинчи маротаба ўтказилишига тайёргарлик кўриш, хорижий иштирокчиларни янада кўпроқ жалб этиш ва уларга мақом санъати тўғрисида кўпроқ маълумот бериш, анжуман географиясини янада кенгайтириш зарурлиги, иштирокчиларни ўзбек бой маданий мероси, санъати, урф-одатлари билан яқиндан таништириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Анжуманни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ шакллантирилиб, тегишли ташкилотларга бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.

Эслатиб ўтамиз I халқаро мақом санъати анжумани 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида ўтказилган бўлиб, унда жаҳоннинг 75 мамлакатидан яккахон хонандалар, фольклор жамоалари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этганди.
,

33