Бунақасини кўрмагансиз – баллистик ракетани шахтага жойлаш видеоси

Oбуна бўлиш
Ракета қўшинларида хизмат қилмаган бўлсангиз, бунақа томошани кўрмагансиз – континентлараро баллистик ракетани шахтага жойлаштириш видеоси.  

Калуга вилоятида Россиядаягона бўлган Козельск ракета қўшинларига қарашли бўлган ракета шахталарига илк бор “Ярс” ракеталари жойлаштирилди, РИА Новости хабарига асосан.

“Козельск ракета қўшинларини янги ракета мажмуасига ўтказиш якунланди. Бу янги ракеталар билан жиҳозланган иккинчи ракета полки бўлди”, - деди дивизия қўмондони Алексей Ложка.

Видеода, ракета чуқурлиги 30 метр бўлган шахтага жойлаштирилишини томоша қилиш мумкин. Ушбу ўта мураккаб технологик операция бир неча соат давом этди.

РС-24 “Ярс” – Россиянинг янги қаттиқ ёнилғида ҳаракатланувчи континентлараро баллистик ракета бўлиб у мобил ва стационар жойлаштирилиши мумкин. Ракета ажралиб чиқадиган бош қисмига эга бўлиб в 12 000 км масофада жойлашган объектларга ҳам зарба бериши мумкин. Унинг аниқлик кўрсатгичи 150 метрдан кичик.

Янгиликлар лентаси
0