АҚШ Россияни ҳарбий жиҳатдан хатарли, деб эълон қилди

1444
Америкалик экспертлар фикрига кўра, Россия "ўсиб бораётган имкониятлари" позициясидан келиб, чиқиб ўзини агрессив ва хатарли тутмоқда

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Россия Қўшма Штатлар учун "ҳақиқий ҳарбий хатар" бўлиб қолмоқда, деб ёзади The Heritage Foundation америка стратегик тадқиқот институтининг Index of U.S. Military Strength доклади муаллифлари.

Ҳужжат муаллифлари, Москва Вашингтонга Европада ўз манфаатларини илгари суришга ҳалал бермоқда, деб ҳисоблайдилар.

"Россия АҚШ ва американинг Европадаги манфаатлари учун реал ва хаьарли ҳарбий хатар бўлиб қолмоқда", - деб кўрсатилган матнда.

Таъкидланишича, Россиянинг ҳатти-ҳаракатлари агрессив бўлиб, мамлакат "ўсиб бораётган имкониятлари" позициясидан ўзини "таҳдид солаётгандек" тутмоқда.

Экспертлар шунингдек, Россия бошқа державаларга қараганда "АҚШ ва иттифоқдош-мамлакатлар ҳудудида кўплаб нишонларни йўқ қилишга қодир йирик миқдордаги ядро қуроли арсеналига эга"лигини эслатиб ўтишган.

Докладда асосий эътибор Россия армиясининг модернизация қилинганига қаратилган. Хусусан, тадқиқотчилар, Россияда С-500 "Прометей" зенит-ракета мажмуалар тизими, спутникларга қарши кучли мажмуалар тизими ва радиоэлектрон кураш воситалари, шунингдек, Т-72, Т-80 ва Т-90 танклари борлигини қайд этишган.

Доклад муаллифлари, шунингдек, Хитойни ҳам АҚШ учун "энг кенг кўламли хатар", деб аташган.

1444

Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди

111
(Янгиланган 14:52 06.08.2020)
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск яқинида россияликлар қўлга олиниши ҳолати юзасидан мамлакатга Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Куни кеча Лукашенко Украина президенти Владимир Зеленский билан бу ҳолатни телефон орқали муҳокама қилди. Киев қўлга олинганларни Украина жануби-шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда гумон қилмоқда.

Беларусда россияликларни қўлга олиниши

Беларусь ҳукумати 29 июлда 33 нафар россиялик қўлга олинганини маълум қилди. Минск уларни хусусий ҳарбий компаниянинг  “жангарилари” деб ҳисобламоқда. Россияликлар Беларусда сайлов олдидан оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь томонининг россияликлар ҳибсга олиш ҳолатини нотўғри талқин қилиши ҳеч қандай танқидга бардош бермаслигини таъкидлаб, кераксиз салбий ҳис-туйғулар кескинлигини оширишни тўхтатишга чақирди.

Бундан аввал Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Минскда қўлга олинганлар “катта эҳтимол билан” хусусий хавфсизлик компаниясининг ходимлари эканлиги, Минскда транзит тартибида бўлиб, рейсга кеч қолганликларини айтганди.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремлда улар қонунга зид иш қилишгани ҳақида ҳеч қандай маълум йўқ. Унинг таъкидлашича, Россия Беларуснинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган ва аралашмаяпти.

111
Водопад. Иллюстративное фото

Хитойда кучли тўфон шаршарани тескари оқишга мажбур қилди - видео

213
(Янгиланган 14:10 06.08.2020)
"Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга мажбур қилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. "Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга сабаб бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Видеода кучли шамол шаршара сувини учириб юбориши акс этган. Кучли “Хагупит” тўфони Хитойнинг Чжэцзян провинциясига ёпирилиб келди.

Шамол тезлиги соатига 136 километргача етди, айрим шарқий соҳилбўйи туманларида 4 метр баландликдаги тўлқинлар қайд этилди. 380 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Поезд ҳаракати тўхтатилди, баъзи автомагистраль йўллари ёпилди, кўпгина уйлар электр энергиясиз қолди.

213

Кимларга қовун ейиш мумкин эмас?

13
Қовун - калий, магний, темир, С ва Р витаминларига бой, чанқовни қондиради, қонда холестерин даражасини пасайтиради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Қовунни совуқ сув, сут ёки спиртли ичимликлар билан аралаштириб, истеъмол қилиш мумкин эмас. Бунинг оқибатида ошқозон бузилиши ҳеч гап эмас. Бу ҳақда Роспотребнадзор РИА Новостига маълумот берди.

Қовун –  ҳазми ниҳоятда оғир бўлган маҳсулот ҳисобланади, шунинг учун уни оч қоринга ёки овқатдан кейин ейиш мумкин эмас. Қовунни овқатланиш оралиғида тановул қилиш керак, агар таркибида зарарли моддалар бўлса, улар пўчоқ яқинида бўлади, бунга эътибор бериш зарур.

Роспотребнадзор диабет, ошқозон яра касаллиги билан оғриган беморлар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қовун ейиш ман этилади.

Қовун - калий, магний, темир, С ва Р витаминларига бой, чанқоқни босади, қонда холестерин даражасини пасайтиради ва асабни тинчлантирувчи омил сифатида қўлланилади.

13