Логотип Википедии

Путин “Википедия”ни “Катта россия энциклопедияси” билан алмаштиришни таклиф қилди

147
"Википедия"нинг Россиядаги аналогини яратиш учун 2020-2022 йилларда давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

ТОШКЕНТ,  6 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Википедия” онлайн энциклопедиясини янги нашрдаги “Катта россия энциклопедияси” билан алмаштиришни таклиф қилди, РИА Новости хабарига асосан.

“Википедия”га келсак... уни “Катта россия энциклопедияси” билан алмаштирган маъқул... Ҳар ҳолда бу замонавий шаклда берилган аниқроқ маълумот бўлади”, - деди Путин рус тили Кенгаши мажлисида.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида 2020 – 2022 йиллар давомида “Википедия”нинг рунетдаги аналогини яратиш учун 1,7 миллиард рубл ажратилгани ҳақида хабар қилинган эди. “Катта россия энциклопедияси” нашри ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшади.  Ушбу харажатлар 2020 йилги давлат бюджетига киритилган ва 2021-2022 йиллардаги бюджетлар режасига қўшилган.

147
Министерство иностранных дел России

АҚШ разведкаси наркотиклар савдоси иштирокчиси - Россия ТИВ

51
Олдинроқ New York Times америка разведкасидаги аноним манбаларига таяниб, РФ ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор жангариларга Афғонистондаги америка солдатларига ҳужум учун мукофот пули таклиф этгани ҳақида мақола эълон қилган эди

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Россияни толиблар билан тил бириктирувда айблаётган АҚШ разведкаси наркотрафикка аралашган, бу Қобулдаги ҳар бир афғонга аён, деб баёнот қилди РФ Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВнинг Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов "Россия-1" телеканалига берган интервьюсида.

"Ўша ердаги лойиҳалардан ажратиладиган сон-саноқсиз улушлар бизникиларни наркотрафикда айблаётган ажабтовур америкалик разведкачилар иштироки туфайлидир. Уларнинг самолётлари Қандаҳор ва Баграмдан ҳеч қандай текширувсиз исталган томонга - истаса Германияга, истаса Руминияга қараб учади. Албатта, шундай бизнес-ку. Қобулда исталган афғон сизга бу ҳақда гапириб бериши мумкин, ҳатто, энг дангасаси ҳам бу мавзуда гапиришга тайёр. Бу ҳаммага аён бўлган сир кўпчиликнинг жонига тегиб бўлган. Барча бу ҳолатга аллақачон қўл силтаган", - деди Кабулов.

Олдинроқ New York Times америка разведкасидаги аноним манбаларига таяниб РФ ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор жангариларга Афғонистондаги америка солдатларига ҳужум учун мукофот пули таклиф этгани, АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда хабардор этилгани ҳақида мақола эълон қилган эди.

Ҳолат бўйича далиллар тақдим этилмаган.

АҚШдаги РФ элчихонаси сал олдин Россия ва Афғонистон ҳақидаги хабарлардан сўнг дипломатлар номига келиб тушаётган таҳдидлар туфайли мамлакат ҳукуматидан бу ҳолатга адекват реакция билдиришни талаб қилган. РФ ТИВ оммавий ахборот воситаларида чоп этилган хабарларни "фейк", дея атади. Трамп ушбу мақолани "буюртма", деб ҳисоблашини маълум қилди.

Демократлар Россия ва толиблар "тил бириктируви" ҳақида разведка ҳисоботини талаб қилмоқда >>>

Оқ уй, Пентагон ва АҚШ разведкаси ушбу хабарлар ҳозирча ўз тасдиғини топмагани ва Трамп бу ҳақда огоҳлантирилмагани ҳақида баёнот бермоқда.

Трампга кўра, Россиянинг толиблар билан тил бириктируви ўзи ва Республикачилар партиясига зиён етказиш учун ўйлаб топилган.

51
Тауэрский мост над рекой Темзой в Лондоне.

Британия "қул-маймунлар" меҳнати орқали олинган товарлардан воз кечди

48
Ушбу ҳолатлар аниқлангач, Буюк Британиядаги қатор супермаркетлар, шу жумладан, Waitrose, Ocado, Co-op ва Boots маймунлар қуллик меҳнати орқали етиштирилган маҳсулотларни сотишан бош тортишларини маълум қилишган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Буюк Британиянинг қатор йирик супермаркетлари маймунларнинг "қуллик" меҳнати маҳсули бўлган товарларни дўконлар расталаридан олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда Telegraph газетаси Ҳайвонлар ҳуқуқлар учун курашувчи халқаро ташкилот (PETA) осиё бўлимига таянган ҳолда хабар бермоқда.

PETA ҳайвонот дунёси ҳимоячилари ўтказган тадқиқотлар давомида, Таиландда чўчқадумли ёввойи макакалардан дарахтлардан кокосларни териб олишда фойдаланилгани аниқланди. Жониворлар қочиб кетмаслиги учун эски шиналарга занжирбанд қилинган ёки тор катакларда сақланган. Катаклар маймунлар танаси катталигида бўлиб, бундан ташқари, тишламаслиги учун жониворларнинг тишлари ҳам узиб ташланган.

Ушбу ҳолатлар аниқлангач, Буюк Британиядаги қатор супермаркетлар, шу жумладан, Waitrose, Ocado, Co-op ва Boots маймунлар қуллик меҳнати орқали етиштирилган маҳсулотларни сотишдан бош тортишларини маълум қилганлар.

"Waitrose & Partners" PETAнинг кокос саноатида маймунлар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатига чек қўйиш бўйича мақсадини қўллаб-қувватлашини билдирган.

"Ҳайвонлар муҳофазаси бўйича олиб борадиган сиёсатимиз доирасида шу пайтдан эътиборан маймун меҳнати орқали олинадиган маҳсулотларни сотмаслик мажбуриятини оламиз", - деган компания менежери Жон Грегсон.

48
Первый заместитель министра высшего и среднего специального образования республики Иномжон Мажидов

"Сирли қўнғироқ": вазир Мажидов айрим ОТМлар раҳбарларини жиддий огоҳлантирди

10
Вазир раҳбарлигидаги йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ОТМларда қабул жараёнларининг бориши масалаларига бағишлаб видеоконференц-йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот-хизмати

Хабарда айтилишича, йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган. Бу масалада ректорлар, таълим муассасасидаги маънавий-ахлоқий муҳит учун масъул бўлган проректорлар фаолиятига салбий баҳо берилди.

Ходимни ишга қабул қилишда унинг аввалги фаолияти, шахсий индивидуал-психологик хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаганлиги шундай ҳолатларни келтириб чиқараётган асосий омиллардан бири эканлиги таъкидланган.

"Бундай ходимнинг илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмасдан, йиллар давомида ассистент, катта ўқитувчи лавозимида ишлашининг ўзи кишини ўйлантириш керак: унинг мақсади нима, илмий-педагогик фаолиятга лаёқати борми деган саволларга ҳар бир раҳбар жавоб излаши зарур", - деб айтган Мажидов.

Шунингдек, аҳолининг норозилигини келтириб чиқараётган масала – call-марказлар фаолияти танқидий кўриб чиқилган.

Бугун (4 июль куни) соат 9:00 дан 12:00 гача бўлган вақтда вазирлик ходимлари томонидан ОТМларда ташкил этилган Call-марказларига ўрганиш учун қўнғироқ қилинганда АнДУ, ТДШУ, ТошДЎТАУ, ЎзХИА, ЎзХА, МРДИ, ТКТИ Янгиер филиали, ТАТУ Самарқанд филиали, СамВМИ Тошкент филиали, БухТИда қўнғироқларга жавоб берилмаган бўлса, Қорақалпоқ тиббиёт институти ходимлари "Қоровулхонага тушдингиз" деб жавоб берган.

Call-марказга тажрибали ва масъулиятли ходимлар бириктириш белгиланган. Аммо берилган саволларга баъзи олий таълим муассасаларидан тўлиқ жавоб олинмаган ва айрим ОТМларда берилган оддий саволларга ҳам жавоб бериш ўрнига сансалорликка йўл қўйилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки Давлат тест марказига қўнғироқ қилишни маслаҳат бериш билан чекланган.

Бундай ҳолатлар ТДПУ, ЎзМУ, ТМИ, СамДТИ, ТАҚИ, НукДПИ, ТошДСИ, СамДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ЎзЖОКУ, ТошДТУ Олмалиқ филиали, НавДКИ Нукус филиаларида кузатиган.

Тегишли ОТМлари раҳбарлари охирги марта огоҳлантирилиб, жамоатчилик эътирозларини келтириб чиқарётган омиллар сабабларини аниқлаш ва юқорида қайд этилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган. Сall-марказлар фаолиятини бундай "сирли қўнғироқ" усулида ўрганиш ва баҳо бериш ишлари узлуксиз амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

10