Кадры с места нападения на погранзаставу на таджикско-узбекской границе

Чегара постига ҳужум қилганларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари бўлган - ИИВ

503
“Ишқобод” назоратдан ўтиш пунктига ҳужум қилганлар орасида аёллар ҳам бўлган, яқин вақтларда гуруҳнинг барча аъзолари исми эълон қилинади.

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Тожик-ўзбек чегарасидаги “Ишқобод” чегара постига ҳужум қилган жангарилар барчаси Тожикистон фуқаролари бўлган, деб маълум қилди Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржон Эмомали. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

“Ҳозирги вақтда Бош прокуратура ушбу иш бўйича тергов ўтказмоқда. Шу кун якунига қадар гуруҳнинг барча аъзоларининг шахси тўлиқ аниқланади. Ўлдирилган ва қўлга олинган орасида бир нечта аёллар ҳам бўлган”, - деб қўшимча қилди ИИВ вакили.

Тожикистон куч ишлатар идоралари 50 %га жанговар шайликка ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь кечаси 20 га яқин қуролланган ниқобли кишилар Душанбедан 60км масофада, ўзбек-тожик чегарасида жойлашган "Ишқобод" постига ҳужум қилиб, у ердан 5 та автомат ўқотар қуролни эгаллаб олишган эди.

Ўтказилган махсус операция натижасида жангариларнинг 15 нафари йўқ қилиниб, 5 таси қўлга олинган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, қўлга олинган "ИД" жангарилари улар терактни режалаштиришганини тан олганлар. Айни вақтда ҳодиса юз берган жойда тезкор-тергов гуруҳи тузилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

503
Министерство иностранных дел России

АҚШ разведкаси наркотиклар савдоси иштирокчиси - Россия ТИВ

86
Олдинроқ New York Times америка разведкасидаги аноним манбаларига таяниб, РФ ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор жангариларга Афғонистондаги америка солдатларига ҳужум учун мукофот пули таклиф этгани ҳақида мақола эълон қилган эди

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Россияни толиблар билан тил бириктирувда айблаётган АҚШ разведкаси наркотрафикка аралашган, бу Қобулдаги ҳар бир афғонга аён, деб баёнот қилди РФ Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВнинг Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов "Россия-1" телеканалига берган интервьюсида.

"Ўша ердаги лойиҳалардан ажратиладиган сон-саноқсиз улушлар бизникиларни наркотрафикда айблаётган ажабтовур америкалик разведкачилар иштироки туфайлидир. Уларнинг самолётлари Қандаҳор ва Баграмдан ҳеч қандай текширувсиз исталган томонга - истаса Германияга, истаса Руминияга қараб учади. Албатта, шундай бизнес-ку. Қобулда исталган афғон сизга бу ҳақда гапириб бериши мумкин, ҳатто, энг дангасаси ҳам бу мавзуда гапиришга тайёр. Бу ҳаммага аён бўлган сир кўпчиликнинг жонига тегиб бўлган. Барча бу ҳолатга аллақачон қўл силтаган", - деди Кабулов.

Олдинроқ New York Times америка разведкасидаги аноним манбаларига таяниб РФ ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор жангариларга Афғонистондаги америка солдатларига ҳужум учун мукофот пули таклиф этгани, АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда хабардор этилгани ҳақида мақола эълон қилган эди.

Ҳолат бўйича далиллар тақдим этилмаган.

АҚШдаги РФ элчихонаси сал олдин Россия ва Афғонистон ҳақидаги хабарлардан сўнг дипломатлар номига келиб тушаётган таҳдидлар туфайли мамлакат ҳукуматидан бу ҳолатга адекват реакция билдиришни талаб қилган. РФ ТИВ оммавий ахборот воситаларида чоп этилган хабарларни "фейк", дея атади. Трамп ушбу мақолани "буюртма", деб ҳисоблашини маълум қилди.

Демократлар Россия ва толиблар "тил бириктируви" ҳақида разведка ҳисоботини талаб қилмоқда >>>

Оқ уй, Пентагон ва АҚШ разведкаси ушбу хабарлар ҳозирча ўз тасдиғини топмагани ва Трамп бу ҳақда огоҳлантирилмагани ҳақида баёнот бермоқда.

Трампга кўра, Россиянинг толиблар билан тил бириктируви ўзи ва Республикачилар партиясига зиён етказиш учун ўйлаб топилган.

86
Тауэрский мост над рекой Темзой в Лондоне.

Британия "қул-маймунлар" меҳнати орқали олинган товарлардан воз кечди

63
Ушбу ҳолатлар аниқлангач, Буюк Британиядаги қатор супермаркетлар, шу жумладан, Waitrose, Ocado, Co-op ва Boots маймунлар қуллик меҳнати орқали етиштирилган маҳсулотларни сотишан бош тортишларини маълум қилишган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Буюк Британиянинг қатор йирик супермаркетлари маймунларнинг "қуллик" меҳнати маҳсули бўлган товарларни дўконлар расталаридан олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда Telegraph газетаси Ҳайвонлар ҳуқуқлар учун курашувчи халқаро ташкилот (PETA) осиё бўлимига таянган ҳолда хабар бермоқда.

PETA ҳайвонот дунёси ҳимоячилари ўтказган тадқиқотлар давомида, Таиландда чўчқадумли ёввойи макакалардан дарахтлардан кокосларни териб олишда фойдаланилгани аниқланди. Жониворлар қочиб кетмаслиги учун эски шиналарга занжирбанд қилинган ёки тор катакларда сақланган. Катаклар маймунлар танаси катталигида бўлиб, бундан ташқари, тишламаслиги учун жониворларнинг тишлари ҳам узиб ташланган.

Ушбу ҳолатлар аниқлангач, Буюк Британиядаги қатор супермаркетлар, шу жумладан, Waitrose, Ocado, Co-op ва Boots маймунлар қуллик меҳнати орқали етиштирилган маҳсулотларни сотишдан бош тортишларини маълум қилганлар.

"Waitrose & Partners" PETAнинг кокос саноатида маймунлар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатига чек қўйиш бўйича мақсадини қўллаб-қувватлашини билдирган.

"Ҳайвонлар муҳофазаси бўйича олиб борадиган сиёсатимиз доирасида шу пайтдан эътиборан маймун меҳнати орқали олинадиган маҳсулотларни сотмаслик мажбуриятини оламиз", - деган компания менежери Жон Грегсон.

63

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

34
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

34