Беспилотный летательный аппарат (БПЛА)

Эрон номаълум хорижий дронни уриб туширди

358
Ҳозирда экспертлар дроннинг синган бўлакларини ўрганишмоқда. Натижалар кейинроқ маълум қилиниши айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Эронда хорижий учувчисиз учиш аппарати уриб туширилди. Бу ҳақда РИА Новости Эроннинг IRNA агентлигига таяниб хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, ҳодиса 8 ноябрь, жума куни эрталаб мамлакатнинг жанубий-ғарбидаги Маҳшаҳр портида рўй берган.

Ҳозирда экспертлар дроннинг синган бўлакларини ўрганишмоқда, натижалар кейинроқ маълум қилинади.

Мамлакат армияси дрон уриб туширилганини тасдиқлаган.

Дрон қайси мамлакатга тегишли экани очиқланмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида АҚШнинг разведка қилувчи RQ-4 Global Hawk дронини уриб туширган эди.

358