Президент России Владимир Путин

Путин Украина ишонч рейтингида Зеленскийни ортда қолдирди

827
“Ватандошлардан қайси бирига ишонч билдирасиз ва ким обрўга эга” деган саволга сўровда иштирок этганларнинг аксарияти Россия етакчиси фамилиясини айтишган.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Донбасс аҳолисининг ишонч рейтингида Украина президенти Владимир Зеленскийни ортда қолдирди. Сўров натижалари Украина келажак институти ва “Зеркало недели” (“Ҳафта кўзгуси”) нашрининг биргаликдаги тадқиқоти ҳисоботида келтирилган.

Сўров натижаларга кўра, Путин Украинанинг назорат остидан чиқиб кетган Луганс ва Донецк вилоятлари аҳолисининг ишонч рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.

“Ватандошлардан қайси бирига ишонч билдирасиз ва ким обрўга эга” деган саволга сўровда иштирок этганларнинг аксарияти Россия етакчиси фамилиясини айтишган. Владимир Путинга 11,2 фоиз киши овоз берган.

Украина ишонч рейтингидаги иккинчи поғона россиялик телебошловчи Владимир Соловьёвга насиб этди – у 9,1 фоиз овоз тўплаган.

Шу билан бирга, Донбасс аҳолисининг атиги 1,3 фоизи Владимир Зеленскийга ишонч билдиришини маълум қилган.

Сўров Донбасс аҳолиси ўртасида жорий йилнинг 7 октябридан 31 октябрига қадар ўтказилган. Тадқиқотда 1,6 мингдан зиёд киши иштирок этган.

827
Врач в больнице Саны, Йемен

БМТ қайси давлат пандемиядан омон қолмаслиги мумкинлигини маълум қилди

735
Яман мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли коронавирус пандемиясига қарши курашга бардош беролмаслиги мумкин.

Яман мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли коронавирус пандемиясига қарши курашга бардош беролмаслиги мумкин, бу ҳақда "Планета новости" портали хабар қилди.

Араб республикасидаги вазият мамлакатда очарчиликни келтириб чиқарган фуқаролар уруши, шунингдек, ҳокимият керакли миқдорда коронавирусга тест-тизимларини ва дори воситаларини сотиб олиш имкониятига эга эмаслиги туфайли жиддий мураккаблашмоқда.

Пандемиядан олдин яманликлар Денге безгаги, малярия ва ўлат касаллигини бошдан кечиришган, шу сабабли уларнинг кўпчилигининг иммунитетни заифлашган ва аҳолининг таҳминан 80 фоизи чет элдан гуманитар ёрдамга муҳтож.

Бундан ташқари, мамлакатдаги шифохоналарнинг аксарияти ёпилган - Яман минтақаларининг деярли тўртдан бир қисмида тиббий ёрдам олиш имконияти йўқ, сўнгги йилларда болалар орасида эмлашлар олиб борилмади.

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари идораси вакили Жан-Никол Бозе коронавирус пандемияси Яманда қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга, тестларнинг етишмаслиги туфайли касалланганларнинг аниқ сонини аниқлаб бўлмайди - расмий маълумотларга кўра, ҳозирча мамлакатда 212 та COVID-19 билан касалланиш ва 39 та ўлим ҳолатлари қайд этилди.

735
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Жители города Душанбе в защитных масках на улице

Тожикистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 3260 тадан ошиб кетди

427
(Янгиланган 18:44 26.05.2020)
Сўнгги бир кун ичида Тожикистонда 166 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Қурбонлар сони 47 нафарга етган.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Тожикистонда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 3266 нафарга етди. Бу ҳақда Тожикистоннинг коронавирус ҳақидаги ягона миллий портали маълумотлари дарак бермоқда.

Сўнгги бир кун ичида 166 та янги коронавирус ҳолати аниқланган. Яна бир киши ушбу касаллик қурбони бўлиб, қурбонлар сони 47 нафарга етган. Шу билан бирга 22 киши коронавирусдан тузалиб кетган ва айни дамда уларнинг умумий сони 1417 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Тожикистонга 24 тонна дори-дармон юборгани хабар қилинган эди.

427
Посторонним въезд воспрещен: как Ташкент противостоит COVID-19

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 3333 тага етди

1
Тун давомида яна 43 кишида коронавирус тасдиқланди. Янги ҳолатлар Навоий, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Наманганда аниқланган.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус ҳолати 43 тага кўпайди.

“2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 (+43) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг 31 таси Навоий вилоятидан, 6 таси Тошкент вилоятидан, 4 таси Тошкент шаҳридан ҳамда 2 таси Наманган вилоятида аниқланган.

Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2636 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

683 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Кеча ўн тўртинчи бемор вафот этган эди.

1