ИШИД жангарилар гуруҳи афғон ҳукумат кучларига таслим бўлди - фото

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишБоевики ИГИЛ в плену
Боевики ИГИЛ в плену  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нангархар вилоятида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарилари ҳукумат кучларига таслим бўлди. Таслим бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Афғонистоннинг Нангархар вилоятида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарилари, аёллар ва болалар, умимий ҳисоби тахминан 300 киши ҳукумат кучларига таслим бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Tolo News телеканалига асосан хабар қилди.    

Хабарда айтилишича, айрим жангарилар Покистон фуқаролари бўлган.

Афғонистонда ҳукумат кучлари билан “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда. Толиблар илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларидаги катта ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирган.

Мамлакат ҳудудида ИШИД* террорчилик гуруҳининг таъсири кучайди. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб аксилтеррор операцияларини ўтказмоқдалар.

Янгиликлар лентаси
0