Олимлар шакарнинг хавфли хусусиятини аниқлашди

1296
(Янгиланган 13:30 14.11.2019)
Канадалик олимлар шакарнинг хавфли хусусиятини аниқлашди. Илмий тажриба давомида шакар касаллик қўзғатадиган бактерияларни кўпайтиради.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Шакар истеъмол қилиш ичакнинг яллиғланиш касалликлар хавфини оширади. Канадаги Альберт университети олимлари бу хулосага келди. Тадқиқот натижалари олийгоҳ сайтида берилган.

Илмий эксперимент давомида, рационга шакар қўшилган тажриба сичқонларида, колит сунъий равишда келтириб, ичак тўқималарига кўпроқ зарар етказиши аниқланди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, шакар касаллик қўзғатадиган бактерияларини ривожлантиради. Шу билан бирга, улар ичакдан тананинг бошқа қисмларига ўтиши мумкин.

Олимлар таъкидлашича, бу Алцгеймер ва Паркинсон каби касалликларнинг ривожланиш эҳтимолини оширади.

1296