Виды Москвы

Кремль “норманд саммити” санасини тасдиқлади: Путин ва Зеленский илк бор юзма-юз учрашади

497
Аввалроқ Елисей саройи “норманд шаклидаги” (Россия, Украина, Германия, Франция) давлат раҳбарлари учрашуви 9 декабрь куни Парижда бўлиб ўтишини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. “Норманд шаклидаги” саммит 9 декабрь куни бўлиб ўтади, тадбирга тайёргарлик кўриш жараёни ўз ниҳоясига етмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Куннинг иккинчи ярмида халқаро телефон суҳбатига оид маълумот берамиз. У айнан 9 декабрда режалаштирилган “норманд шаклидаги” саммитга тайёргарлик кўриш билан кўпроқ боғлиқ. Тайёргарлик кўрилмоқда ва ўз ниҳоясига етиб қолган”, - дея Песков сўзларидан келтиради РИА Новости.

У режалаштирилган саммитда бирор бир ҳужжатни имзолаш тўғрисида ҳозирдан гапириш эрта эканини таъкидлаган.

Украина бўйича “норманд шаклидаги” музокаралар 2014 йил июнь ойидан буён мавжуд. Саммитда Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи муҳокама қилинади.

497
Автомобильная дорога, ведущая к городу Душанбе

Тожикистон ФВҚ минус 50 даража совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди

782
(Янгиланган 19:43 27.01.2021)
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси аҳолини минус 50 даража қаттиқ совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси аҳолини қаттиқ совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Тожикистон метеорология агентлигининг хабар беришича, республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 29 январга қадар совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Кечаси баъзи туманларда термометр минус 16-21 даражагача тушади, ТБАОнинг шарқий қисмида 36-41 даража совуқ бўлиши кутилади. Помирнинг шарқий қисмида - Булункулда ҳарорат 51-53 даражагача пасаяди.

Фавқулодда вазиятлар қўмитаси фуқароларга хавфсизлик чораларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида эслатди.

Аввалроқ, январь бошида Тожикистонга минус 40 даражадаги Сибир совуғи келиши ҳақида хабар бергандик.

782
Теглар:
ФВВ, совуқ, об-ҳаво, Тожикистон

Фақат кўп қиррали ҳамкорлик инсониятни қутқариб қолади - Путин Давос форумида нима деди

330
(Янгиланган 17:46 27.01.2021)
“Бир чўққили дунё” қуришга бўлган уриниш даври тугади, энди кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйишимиз керак, - деди Путин.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Давосс форумининг очилиш маросимида онлайн нутқ сўзлади.

Ўз сўзида Россия президенти бугунги кунда дунёда содир бўлаётган глобал жараёнлар ва муаммолар, коронавирус пандемияси ва вакцина яратиш масалалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Владимир Путин айтишига қараганда, 2020 йилда содир бўлган COVID-19 пандемияси инсоният учун мисли кўрилмаган чақириқ бўлган. Коронавирус туфайли бутун дунёда иқтисодий ва ижтимоий муаммолар кескинлашган. 

Биринчи навбатда, бунга сабаб - иқтисодий муаммолар. Камбағал давлатлар ва жамиятнинг даромади кам бўлган қатлами пандемия оқибатида янада оғир аҳволга тушиб қолиши оқибатида норозилик даражаси кескин ошиб бормоқда. Бу эса келажакда давлатларни, жамиятларни парчаланишига, барчанинг барчага қарши уруши бошланиши мумкин.

Россия президенти фикрига кўра, дунёда сўнгги бир неча ўн йилликда олиб борилган глобализация жараёнлари  – фақат Америка ва Европанинг йирик корпорациялари даромади ошишига олиб келган. Дунёдаги энг йирик рақамли компаниялар эса ҳукуматлар билан рақобат қилиш даражасига етган.

“Инсоният тарихида турли давлат ва жамиятлар орасида рақобат, кураш, манфаатлар тўқнашуви ҳеч қачон тўхтамаган, лекин пандемия каби барча учун оғир бўлган даврларда – барча давлатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Менимча ҳозир айнан ана шундай вақт”, - деди Путин.  

Бундай ҳамкорлик, хусусан коронавирусга қарши вакцина яратиш соҳасида йўлга қўйилиши мумкин. Коронавирусга қарши вакцинани барча давлатларга, жумладан Африка давлатларига ҳам етказиб бериш керак.

Иккинчидан, бадавлат давлатлар камбағал давлатлар билан маслаҳатлашган ҳолда миграция муаммоларини ҳам ҳал қилиши мумкин. 

Россия президенти, шунингдек “бир чўққили дунё” қуришга бўлган уриниш даври тугаганини  маълум қилди. Ушбу вазиятда глобал можарога йўл қўйилса – инсоният цивилизацияси йўқ бўлиб кетиши хавфи жуда катта.

Бугунги кунда давлатлар бир бири билан кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйишлар керак. Ана шунда барча сиёсий, иқтисодий ва гуманитар муаммоларни енгиш мумкин бўлади, дейди Путин.

Нутқ сўнггида Россия президенти Европа давлатларига ўтган замон қўрқувларидан воз кечиб Россия билан тўлақонли ҳамкорликни йўлга қўйишга чақирди.

330