МДҲ давлатларида террорчилик ташкилотларининг ягона рўйхати тайёрланмоқда

© Collage Sputnik / Jeshu JohnПросмотр запрещенных агитационных материалов
Просмотр запрещенных агитационных материалов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲ мамлакатлари вакиллари билан ўтказилган конференцияда МДҲ мамлакатлари учун тақиқланган ташкилотларнинг ягона рўйхатини тайёрлаш масаласи кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. МДҲ парламентарийлари террористик ташкилотларнинг ягона рўйхатини миллий қонунчиликда мустаҳкамлаш зарур, деди Россия Давлат думаси раисининг биринчи ўринбосари Александр Жуков МДҲ мамлакатлари вакиллари билан анжуманда. "Парламентская газета" нашри хабарига асосан.

Боевики ИГИЛ в плену  - Sputnik Ўзбекистон
ИШИД жангарилар гуруҳи афғон ҳукумат кучларига таслим бўлди - фото

“Ушбу ойда Ереванда ОДКБ Парламент Ассамблеясида ва ундан олдин эса Нур-Султонда парламент спикерларининг йиғилишида террорчилик ташкилотлари рўйхатини миллий қонунларда мустаҳкамлаш зарурлиги тасдиқланган эди. Бу осон иш эмас, лекин сиёсий партиялар фракцияларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш керак”, - деди Жуков.

Россия депутатининг сўзларига кўра, МДҲ мамлакатлари билан иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларга оид юзлаб халқаро шартномалар лойиҳалари ҳақида гап кетмоқда.

Мисол тариқаси Жуков Давлат думаси раиси Вячеслав Володиннинг Ўзбекистон ва Тожикистонга ишчи ташрифини келтирди, бу ерда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинганди.

Жуков таъкидлашича, Давлат думаси тегишли қўмиталарининг чет эллик ҳамкасблари билан ишлаши МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

Янгиликлар лентаси
0