Обрушение потолочного перекрытия и железобетонных стен здания в жилом массиве Сайрам Каратауского района Шымкента

Чимкентда қурилаётган бино қулади: 6 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди - фото

403
(Янгиланган 19:51 21.11.2019)
Чимкент шаҳрида қурилаётган бино қулаши оқибатида олти нафар ўзбекистонлик жароҳатланди. Воқеа жойига қидирув-қутқарув бўлинмалари етиб келди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида қурилаётган бино қулаши оқибатида олти нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон мамлакат ИИВ ФВҚ матбуот хизматига асосан.

Ҳодиса бугун маҳаллий вақт соат 15:30 да содир бўлди.

Шаҳар туманлардан бирида умумий майдони 1 500 квадрат метр бўлган бинонинг девор ва том қулаб тушди.  

Ҳодиса жойига келган “тез ёрдам” вайронлар остидан жароҳатланган ишчиларни олиб чиқди.

  • Обрушение потолочного перекрытия и железобетонных стен здания в жилом массиве Сайрам Каратауского района Шымкента
    Обрушение потолочного перекрытия и железобетонных стен здания в жилом массиве Сайрам Каратауского района Шымкента
    КЧС
  • Обрушение потолочного перекрытия и железобетонных стен здания в жилом массиве Сайрам Каратауского района Шымкента
    Обрушение потолочного перекрытия и железобетонных стен здания в жилом массиве Сайрам Каратауского района Шымкента
1 / 2
КЧС
Обрушение потолочного перекрытия и железобетонных стен здания в жилом массиве Сайрам Каратауского района Шымкента

“Барча ишчилар – 1996, 1981, 1989, 1979, 1978 ва 1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаролари. Ҳодиса жойида кинология хизмат қидирув ишларни амалга оширди, вайроналар остида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, - дейилган хабарда.

Воқеа жойига уч дона ўт ўчириш техникаси, саккиз нафар қутқарувчи, тезкор-қутқарув бўлинмаси иккита техникаси ва кинология гуруҳи етиб келди.

403
Во Франции 300-килограммового мужчину вытащили из дома

Францияда 300 кг вазнли эркак кран ёрдамида уйдан олиб чиқилди

30
Францияда қутқарувчилар квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқиш учун қурилиш кранидан фойдаланишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Франциянинг жанубидаги Перпиньян шаҳрида қутқарувчилар қурилиш крани ёрдамида квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқишди, деб хабар берди France3 Occitanie телеканали.

Октябр ойи охирида, ортиқча вазнга эга бўлган фуқаро бир йилдан буён ўз хонадонидан чиқа олмаётгани, унинг адвокати ички ишлар вазири Жералд Дарманенга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ален исмли киши 2019 йил июлидан бери шаҳар мэриясидан ёрдам кутмоқда. Ўша вақтда эркак йиқилиб, тос суягини синдириб олган эди.

Сешанба куни қутқарув операциясига 50 га яқин одам - полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар, шифокорлар ва шаҳар мэрияси вакиллари жалб қилинди. Алена уйи жойлашган тор кўчада жойлашгани туфайли операцияни мураккаблашди. Фасадни қисман олиб ташлаши эвазига квартиранинг деразаси кенгайтирилди. Уйда истиқомат қилувчилар вақтинча эвакуация қилинди.

Деразагача кўтарилган кран ёрдамида Ален махсус контейнерга жойлаштирилди. Ерда эса контейнер тез ёрдам машинасига жойлаштирилди. Эркак Монпельедаги касалхонага олиб келинди.

Тиббий кўрик ва керакли даволанишдан сўнг, Ален ортиқча вазнга эга одамлар учун Тулузадаги ихтисослаштирилган марказга жойлаштирилади.

30
Полицейский автомобиль в Германии

Германияда автомобиль пиёдаларни босиб кетди

26
(Янгиланган 18:45 01.12.2020)
Германиянинг Трир шаҳрида ҳайдовчи машинани пиёдалар устига ҳайдади. Маҳаллий ОАВлар икки киши қурбон бўлгани ва ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида ёзмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Германиянинг Трир шаҳрида  ҳайдовчи машинани пиёдалар устига ҳайдади.

Маҳаллий полиция хабарига кўра, бунинг натижасида бир неча киши жароҳат олган. Ҳозирда воқеа жойига полиция ва бошқа хизмат ходимлари етиб келган.

​Маҳаллий ОАВлар икки киши қурбон бўлгани ва ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида ёзмоқда. Ҳукумат ҳозирча бу маълумотларни тасдиқламаган.

26
Теглар:
Трир, ҳодиса, Германия