Бывший президент КР Алмазбек Атамбаев. Архивное фото

Атамбаев яна бир жиноятда гумон қилинмоқда - адвокат

542
(Янгиланган 15:00 02.12.2019)
Адвокатлар суд жараёни Атамбаев иштирокисиз ўтишини илтимос қилишмоқчи, чунки собиқ президент саволларга жавоб беришдан бош тортмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев терговга тўсқинлик қилишда гумон қилинмоқда.  Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев Sputnik Қирғизистон нашрига маълум қилди.

Адвокатнинг айтишига кўра, гап Атамбаев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича сўроққа келишдан бош тортгани ҳақида бормоқда. 

“Гумон қилиниши тўғрисидаги билдириш хатига терговчининг талабларини бажармаслик тўғрисидаги модда қўшимча равишда киритилган”,  - дея тушунтирган Слесарев.

Юристнинг сўзларига кўра, ҳимоя тарафи Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши Атамбаев иштирокисиз ўтишини илтимос қилмоқчи, чунки у ноқонуний жиноий таъқибга норозилик билдириб, саволларга жавоб беришдан бош тортмоқда.

Такой помощи не надо — Атамбаев высказался о $100 млн от Казахстана
Sputnik / Эмиль Садыров, пресс-служба президента КР

Батукаев иши

Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин туман суди ҳукми билан 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг  молу мулки мусодара қилинган. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган. Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда “оғир касаллик” туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.

“Жиноий авторитет”га нисбатан жиноий ишни қайта қўзғатилганини 17 апрель куни Қирғизистон бош прокурори Откурбек Жамшитов маълум қилди.

Алмазбек Атамбаевга мазкур жиноят иши юзасидан сўроққа келиш тўғрисида уч марта чақирув қоғози юборилган эди. Қирғизистон ИИВ таъкидига кўра, айнан Атамбаев Азиз Батукаевни озод қилиш тўғрисида фармон берган. Собиқ президентнинг сўроқ келишдан бош тортиши, уни куч билан қўлга олиш махсус амалиёт билан якунланди.

542
Теглар:
суд, Алмазбек Атамбаев, Қирғизистон
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (50)
Мавзу бўйича
Атамбаев яна қачонгача қамоқда сақланиши маълум бўлди
Конституциявий палата Атамбаев шикояти бўйича қарор қабул қилди
Атамбаев ҳолидан хабар олинди. У нимадан хавотирда?
3d модель коронавируса

Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди англиялик эксперт

323
(Янгиланган 18:27 03.12.2020)
"Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, вакцина қилинган тақдирда ҳам у мавсумий касаллик сифатида сақланиб қолади", - деди англиялик бош шикофор Жонатан Ван Там.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, вакцина қилинган тақдирда ҳам у мавсумий касаллик сифатида сақланиб қолади, деб ҳисоблайди Англия бош врачининг ўринбосари Жонатан Ван Там. РИА Новости хабарига асосан.

Буюк Британия чоршанба куни коронавирусга қарши вакцинани сертификатлади.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Pfizer ва BioNTech компаниялари яратган вакцинадан фойдаланишга рухсат олганини маълум қилди. Кейинги ҳафтда вакцинани Буюк Британияда олса бўлади.

Оммавий эмлаш 2021 йилнинг баҳорида бошланади, май ойида аҳолининг энг заиф тоифалари, шифокорлар, ижтимоий ишчилар ва қариялар вакцинани олади.

"Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди, деб ўйлайман, у мавсумий муаммо бўлиб қолиши мумкин деб ўйлайман ... биз ўрганган одатлар - ниқоб ва санитайзерлар  - сақланиб қолиниши мумкин", - деди Ван Там чоршанба куни брифингда.

Мутахассиснинг фикрига кўра, вентиляцияси ёмон бўлган хоналар, одамлар зич жойлашган хоналар энг хавфли бўлиб қолмоқда.

323
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Озарбайжон илк бор Қорабоғдаги урушда йўқотган қурбонлари сонини очиқлади

392
Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг нечта ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. 27 сентябрдан 10 ноябрга қадар Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг 2 783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

“Ватан урушида Қуролли кучларимизнинг 2783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. 103 нафар ҳарбий хизматчининг шахси ДНК таҳлили усулида аниқланмоқда”, - дейилган хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, 100 нафардан зиёд киши бедарак йўқолган. Уларни жойини аниқлаш ва оилаларига бериш чоралари кўрилмоқда.

“Ҳозирда тиббиёт муассасаларида 1245 нафар ҳарбий хизматчиларимиз даволанмоқда”, - дея қўшимча қилган Озарбайжон Мудофаа вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 10 ноябрда тўхтатилган эди. Шундан сўнг ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган ва келишилган ҳолда Агдам, Келбажар ва Лочин ҳудудлари Озарбайжон ихтиёрига берилган эди.

392
Теглар:
қурбонлар, Тоғли Қорабоғ, Озарбайжон
Мавзу бўйича
Озарбайжон армияси Қорабоғда 20тадан ортиқ қишлоқни ўз назоратига олди - Алиев
Алиев Ереванга Қорабоғ масаласида “охиригача бориш” билан таҳдид қилди
РФ назорати остида: россиялик тинчликпарвар кучлар Қорабоғ пойтахтига киришди — видео
Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон, Арманистон ва Россия нимага келишиб олди
Нима учун Ғарб Тоғли Қорабоғ бўйича эришилган келишувдан норози
Қорабоғ: Россия тинчликпарвар кучлари Лочин йўлагини миналардан тозалади
Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео
Тоғли Қорабоғдаги уруш Озарбайжоннинг ғалабаси билан якунланди – Алиев

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

227
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди, деди брифингда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 31-махсус сессияси доирасида Россия вакцинасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва бу халқаро шерикларда катта қизиқиш уйғотди.

"Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Гамалея институти фаолияти тўғрисида яна бир неча сўз айтмоқчиман. Улар нафақат Россияда оммавий эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, балки хорижий мамлакатларда Россия препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хорижий бозорларга чиқиш учун иш олиб бормоқда", - деди Захарова.

Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V: COVID-19 га қарши вакцина" виртуал тадбирида Россия препаратини тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтишдан кейинги синовлар Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуелада ўтказилмоқда, бундан ташқари Бразилия ва бошқа давлатларда тест ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, " Спутник V" "кучли иммунитет ва антитаначалар жавоб" ни кўрсатди.

Ўз навбатида, Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев “Спутник V”ни 40 мамлакатда тасдиқлаш учун ариза топширганини ва ушбу мамлакатлардаги назорат органлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг нархи дозаси 10 доллардан кам бўлади, "баъзи мРНК вакциналарига қараганда анча арзон".

227