Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров

Лавров Украина билан муносабатларнинг қайта тикланиш истиқболига баҳо берди

552
(Янгиланган 17:26 01.12.2019)
Россия ташқи ишлар вазири Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг Париждаги учрашуви нимаси билан муҳимлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг Париждаги учрашуви Киев Минск келишувларини бажаришни нимада кўришини тушуниш учун муҳимдир. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат етакчиларининг эҳтимолий музокаралари расмий бўлмайди.

“Алоқа фойдали бўлади, шубҳасиз, чунки биз Зеленский офисининг барча турли, қарама-қарши маънодаги баёнотларидан сўнг Украина етакчисининг ўзи Минск келишувларини бажариш ҳаракатларини қандай кўришини жуда ҳам билишни истаймиз”, - дея Лавров сўзларидан келтиради РИА Новости.

Лавровнинг сўзларига қараганда, ушбу учрашув тўлиқ форматда бўлиш-бўлмаслигини тахмин қилишнинг фойдаси йўқ.

“Икки томонлама муносабатларни биз қисқартирмаганмиз, транспорт алоқасини тўхтатиб қўймаганмиз. Агар Украина томони, Киевда кўплаб экспертлар айтганидек, уларни қайта тиклашдан манфаатдор бўлса, ўйлайманки, биз ҳам қотиб турмаймиз”, - деган Лавров.

Эслатиб ўтамиз, “норманд шаклидаги” - Россия, Украина, Франция ва Германия учрашув 9 декабрь куни Парижда бўлиб ўтади. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Парижда Путин ва Зеленскийнинг алоҳида учрашувини ўтказиш борасида иш олиб борилаётганини маълум қилган.

Украина бўйича “норманд шаклидаги” музокаралар 2014 йил июнь ойидан буён мавжуд. Саммитда Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи муҳокама қилинади.

552
Теглар:
саммит, Владимир Зеленский, Путин, Украина, Россия
Мавзу бўйича
Кремль Назарбоевнинг Путин ва Зеленский учрашуви тўғрисидаги таклифига жавоб қайтарди
Путин ва Зеленский илк учрашув олдидан қўнғироқлашди
Кремль “норманд саммити” санасини тасдиқлади: Путин ва Зеленский илк бор юзма-юз учрашади

Индонезияда “одам қиёфасидаги” акула овланди

23
(Янгиланган 12:58 25.02.2021)
Индонезиялик балиқчининг тўрига ғайриоддий акула илинди. Акула ичида уч боласи бор эди, улардан бири инсон қиёфасига эга.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Индонезиялик балиқчи Роти ороли соҳилида ғайриоддий акула овлади. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар қилмоқда.

Абдулла Нурен исмли балиқчининг тўрига тасодифан катта акула илинган ва у овни уйига олиб келган.

Эркак уни сотиш учун майдалаётган вақтда акула ичида унинг уч боласини борлигини кўрган. Уларнинг иккитаси оддий акулага ўхшарди, учинчисининг эса турқи қийшайган эди ва бу уни одамга ўхшатарди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Daily Mail (@dailymail)

“Иккитаси онасига ўхшарди, учинчисининг эса одам қиёфаси бор эди”, - деган Нурен.

Балиқни қўшнилар унинг балиғини сотиб олиш истагини билдиришгани, лекин у рад жавобини берганини қўшимча қилган.

“Уйим акулани кўрмоқчи бўлган кишиларга тўлиб кетди. Мен балиқни ўзимда сақлайман. Ўйлайманки, у менга бахт олиб келади”, - деди балиқчи.

23

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга сотиш тақиқланади

40
(Янгиланган 12:20 25.02.2021)
Тоқаев ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш тақиқланади. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгаши йиғилишида чиқиш қилаётиб, ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

“Мен бир неча марта ер хорижликларга сотилмаслигини айтганман. Бу борадаги миш-мишларга чек қўйиш даркор. Биринчидан, мен қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга ва хорижлик юридик шахсларга сотиш, ижара беришни қонун билан тақиқлаш бўйича топшириқ бераман. Бу хорижлик улуши бор юридик шахслага ҳам тааллуқли”, - деди Тоқаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон келтирган.

Давлат раҳбари бу масалага оид қонун лойиҳасини президент девони ишлаб қилиши шартлиги қўшимча қилди.

40
Теглар:
Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистон