Трамп вертолётга чиқишдан олдин рафиқасини “унутди” - видео

1150
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй олдида вертолётга чиқишдан олдин рафиқаси Меланьяни “унутди”. Бу ҳолат акс этган видео остида интернет фойдаланувчилари кўплаб изоҳлар қолдиришган.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. FOX 10 Phoenix телеканали АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй олдида вертолётга чиқиши акс этган видеони жойлаштирди.

Видеода Трамп вертолёт томон бир ўзи бораётгани акс этган. Бироқ ярим йўлда рафиқаси Менланьяни кутиш учун тўхтади, улар биргаликда учиш керак бўлган.

Видео муаллифлари АҚШ президенти рафиқасини шунчаки унутиб қўйган, деб тахмин қилишди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси ноқулай аҳволга тушиши бир неча марта ОАВлар эътиборига тушган.

Хусусан, Тель-Авив аэропортида президент оиласи кутиб олишга чиққан юзлаб журналистлар "оилавий саҳнанинг" гувоҳи бўлишганди. Қизил йўлакдан кетаётган Дональд Трамп рафиқасининг қўлини тутмоқчи бўлганда, Меланья унинг қўлини силтаб ташлади.

Бироздан сўнг, Италияда ҳам АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья унинг қўлини яна бир бор ушлашдан бош тортганди.

1150