Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон собиқ президентини суд-психиатрия экспертизага жўнатишди

225
(Янгиланган 13:22 10.12.2019)
Алмазбек Атамбаев ва унинг 15 нафар тарафдорларига Кой-Тош қишлоғидаги гаровга олиш ва оммавий тартибсизликлар иши юзасидан суд-психиатрия экспертиза тайинланган.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни суд-психиатрия экспертизага жўнатишди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакат ИИВ матбуот хизмати хабарига таяниб хабар қилмоқда.

“Жиноят-процессуал кодексининг 171-моддасига мувофиқ (Экспертиза тайинлаш учун асос) 16 нафар оғир ва ўта оғир жиноятларда гумон қилинувчиларга, жумладан,  Алмазбек Шаршенович Атамбаевга суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Улар ижро учун Республика психиатрия саломатлик марказига юборилди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев терговга тўсқинлик қилишда гумон қилинаётгани хабар қилинган эди.

225
Теглар:
Қирғизистон, Алмазбек Атамбаев
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (47)
Мавзу бўйича
Конституциявий палата Атамбаев шикояти бўйича қарор қабул қилди
Атамбаев ҳолидан хабар олинди. У нимадан хавотирда?
Атамбаев ўзи фигурант бўлган жиноят иши мажлисига келишдан бош тортди
Похороны человека, скончавшегося от COVID-19

Дунёда COVID-19га чалинганлар сони 12 миллиондан ошиб кетди

86
Университет маълумотларига кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинганлик ҳолатлари 12 007 327тага етган, COVID-19 қайд этилган 548 799 бемор вафот этган.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Жаҳонда COVID-19га чалинганлар сони 12 миллиондан ошиб кетди. Бу ҳақда американинг Жонс Хопкинс университети хабар қилмоқда.

Университет маълумотларига кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинганлик ҳолатлари 12 007 327тага етган, COVID-19 қайд этилган 548 799 бемор вафот этган.

Шу билан бирга 6 533 436 киши соғайишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистонда куни кеча, 8 июль куни, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 092 нафарга етди.

Республика Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли карантин чоралари кескин кучайтирилади.

Республика ҳудудида 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилади: автотранспорт ҳаракати ва йирик жамоат объектлари фаолияти чекланади. 

 

86
Аппарат для ИВЛ

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Ўзбекистондан ёрдам сўради

696
(Янгиланган 17:58 08.07.2020)
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаев Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди.

“Вилоятда 148 дона сунъий нафас олдириш аппарати бор. Бу етарли эмас. Ҳозир биз Россия, Ўзбекистон билан ишламоқдамиз. Яқин кунларда яна 50 дона шунақа аппаратларни олишимиз режалаштирилмоқда”, - деди Сапарбаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон нашри иқтибос келтирган.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида коронавирус пандемияси бошлангандан буён 1866 та касалланиш ҳолати аниқланган. Беморларнинг 598 нафари тузалиб кетган. Уч киши вирус қурбонига айланган.

Россия хорижга 600 та сунъий нафас олдириш аппаратини, жумладан, Ўзбекистонга етказиб берди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен шаҳрига инсонпарварлик ёрдами жўнатгани хабар қилинган эди.

696
Теглар:
коронавирус, Қозоғистон, Ўзбекистон
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Яна тўрт ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

56
Беморларнинг 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда. Вирус қурбонлари сони 47 нафарга етган.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида 167 та янги ҳолат тасдиқланди.

“2020 йил 9 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 259 (+167) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 64 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 64 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 58 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Наманган вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 16 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шу пайтга қадар 7 060 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4 152 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда. Вирус қурбонлари сони 47 нафарга етган.

56
Теглар:
карантин, Ўзбекистон, коронавирус