Зеленский Путин билан нима сабабдан музокаралар ўтказиш мушкуллигини айтди

656
(Янгиланган 17:09 10.12.2019)
Париждаги “норманд тўртлиги” саммити доирасида Украина ва Россия президентлари илк бор юзма-юз қаршилашишди ва алоҳида музокаралар ўтказишди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари билан бўлган учрашувга баҳо берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Унинг таъкидлашича, музокаралар мураккаб бўлган ва ажратилган вақтдан узоқроқ давом этган. 20 дақиқага мўлжалланган суҳбат бир соатга чўзилган.

Зеленскийнинг сўзларига қараганда, келишиб олиш қийин бўлган, шунга қарамай айрим масалалар юзасидан келишиб олишган. У Путин ҳар саволга пухта ва синчковлик билан ёндашишини ва у билан музокаралар ўтказиш қийин эканини таъкидлаган.

“У ҳар бир савол бўйича бу саволни батафсил текширади... ва биз ҳар бир сўзни тартибга солишни бошлаймиз. Бу мушкул. Мен шунчаки бошқа одамман, тез: мен ўйлагандимки, шарт, шарт гапирдик ва келишиб олдик. Йўқ, бу ерда бошқача, бошқа табиат биомеханикаси. Умуман олганда келишиб олиш мумкинми ёки йўқ, сиз билан ҳали буни кўрамиз. Бугун айрим ён бериш ҳолатлари бўлди ва буни ҳис этдим”,  - деган Украина етакчиси “норманд тўртлиги” саммити якунидаги брифингда.

Шунингдек, у Владимир Путин билан бўлган учрашувни “дуранг” деб баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, Парижда Владимир Путин, Владимир Зеленский, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция раҳбари Эммануэль Макрон иштирокида “норманд тўртлиги” саммити ўз якунига етди. Саммит доирасида икки томонлама музокаралар, жумладан, Путин ва Зеленскийнинг илк учрашуви бўлиб ўтди.

656
Теглар:
норманд тўртлиги, Владимир Зеленский, Владимир Путин
Мавзу бўйича
Путин Париждаги музокараларда довдираб қолган Зеленскийга ёрдам берди – видео
Кремль “норманд саммити” санасини тасдиқлади: Путин ва Зеленский илк бор юзма-юз учрашади
Порошенко Зеленскийга Путин билан яккама-якка учрашмасликни маслаҳат берди

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга сотиш тақиқланади

23
(Янгиланган 12:20 25.02.2021)
Тоқаев ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш тақиқланади. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгаши йиғилишида чиқиш қилаётиб, ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.

“Мен бир неча марта ер хорижликларга сотилмаслигини айтганман. Бу борадаги миш-мишларга чек қўйиш даркор. Биринчидан, мен қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга ва хорижлик юридик шахсларга сотиш, ижара беришни қонун билан тақиқлаш бўйича топшириқ бераман. Бу хорижлик улуши бор юридик шахслага ҳам тааллуқли”, - деди Тоқаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон келтирган.

Давлат раҳбари бу масалага оид қонун лойиҳасини президент девони ишлаб қилиши шартлиги қўшимча қилди.

23
Теглар:
Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистон

АҚШда эркак ўз қўшнисини ўлдириб, юрагидан таом тайёрлаганига иқрор бўлди

35
"У иблисларни озодликка чиқариш учун қўшни аёл юраги ва картошка ёрдамида таом тайёрлаган", - дея иқтибос келтирган Оклахома тергов бюроси агенти сўзларидан нашр.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Американинг Оклахома штатида яшовчи ва уч кишининг қотиллигида гумонланувчи Лоуренс Пол Андерсон ўз қўшнисини ўлдириб, таом тайёрлаш мақсадида унинг юрагини кесиб олганлигига иқрор бўлди.

Бу ҳақда Oklahoman нашри штат тергов бюросига таяниб хабар бермоқда.

Андерсон қўшни аёлни унинг уйида ўлдирганликла айбланмоқда. Шунингдек, у ўз амакиси ва тўрт яшар қизалоқ ўлимида ҳам гумонланган. Эркак пичоқ билан холасига ҳам ҳужум қилган, аммо тан жароҳатларига қарамай, аёл тирик қолган, деб ёзади нашр.

"У иблисларни озодликка чиқариш учун қўшни аёл юраги ва картошка ёрдамида таом тайёрлаган", - дея иқтибос келтирган Оклахома тергов бюроси агенти сўзларидан нашр.

Нашр хабар беришича, Лоуренс шартли равишда ҳукм қилингани ҳолда унга 2017 йилда наркотик истеъмол қилгани ва қурол сақлагани учун 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Ўшанда ҳукм муддати 9 йилгача қисқартирилган, аммо Лоуренс орадан 3 йил ўтиб озодликка чиққишга муваффақ бўлган.

35