Нима учун Ўзбекистон Қирғизистонда автомобил заводини очмаяпти? – амалдор жавоби

© Sputnik / Анар МовсумовСборка новых автомобилей на заводе. Архивное фото
Сборка новых автомобилей на заводе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда 2020 йил 1 январдан учинчи давлатлардан олиб кириладиган импорт автомобиллар учун янги божхона ставкалари кучга киради, улар амалдаги тарифлардан сезиларли даражада юқори.

Қирғизистонликлар йиллар давомида ўрганиб қолган япон ва немис автомобиллар ўрнига, энди бошқа муқобил йўлларини қидирмоқда.

Автомобилни божхонада расмийлаштиришнинг иккита усули мавжуд бўлса ҳам - соддалаштирилган ва умумий усулда - якуний нарх барибир юқори бўлади. Бу автомобил шинавандаларини янада фойдали йўлларни излашга мажбур қилади. Кўпчилик Ўзбекистон Қирғизистон Республикасида иккита автомобил йиғиш заводини очишни режалаштираётганини эслади. Афсуски, ҳали битта ҳам завоб пайдо бўлмаган.

Sputnik Қирғизистон бу лойиҳалар тақдирини ўрганди. Бу саволларга Инвестицияларни рағбатлаштириш ва ҳимоя қилиш агентлиги директори Шумкарбек Адилбек ўғли жавоб берди.

© SPUTNIK / ТАБЫЛДЫ КАДЫРБЕКОВДиректор Агентства по продвижению и защите инвестиций Шумкарбек Адилбек уулу
Нима учун Ўзбекистон Қирғизистонда автомобил заводини очмаяпти? – амалдор жавоби - Sputnik Ўзбекистон
Директор Агентства по продвижению и защите инвестиций Шумкарбек Адилбек уулу

- Автомобилларни олиб киришнинг янги тарифлари тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатимизда автомобил йиғиш заводларини очиш ҳақидаги ваъдаси назаримизда жуда долзарб бўлиб қолди. Бугун бу режалар билан ишлар қандай кетмоқда?

- Дарҳақиқат, 2017 йилда Ўзбекистон томони Қирғизистонда автомобил ва кир ювиш машиналарини йиғиш заводларини очиш ниятини билдирганди. Ўш вилоятида ўтган йили Artel қўшма корхонаси муваффақиятли иш бошлади ва кир ювиш машиналарни чиқармоқда. Аммо автомобил йиғиш заводлари билан боғлиқ масала ҳалигача ҳал этилмади, баъзи муаммолар мавжуд.

Биринчидан, Ўзбекистон томони уни солиқлардан озод қилишни талаб қилди. Иккинчидан, қўшнилар давлат харидлари пайтида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган машиналар афзал кўрилишини хоҳлашмоқда. Мен уларни жуда яхши тушунаман, чунки маҳсулот ишлаб чиқарадиган киши харидор топишни истайди. Аммо амалдаги қонунларга мувофиқ, бундай муаммолар бир кун ичида ҳал этилмайди.

- Демак, биз томонимиздан муаммо чиқди-ми?

- Ҳа ва йўқ. Шуни тушуниш керакки, Қирғизистон мустақилликка эришгандан бери автомобил йиғиш ёки уларни ишлаб чиқарадиган заводлар бўлмаган. Ҳа Совет Иттифоқи даврида машиналар - фақат юк машиналар йиғилган. Бизда бу соҳада бирорта қонун йўқ, шунинг учун биз автомобиллар Қирғизистонда йиғилган ёки ишлаб чиқарилган деган сертификатларни бера олмаймиз.

Автосалон GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
UzAuto 9 ойда неча автомобил сотгани маълум бўлди

Сиз бунга нима ҳалақит қилмоқда? деб сўрашингиз мумкин. Қонун қабул қилинглар ва йиғишни бошланглар... Лекин бир жиҳат бор: ҳатто шу ерда йиғилган техника, бозорга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган деб тушади. “Қирғизистонда ишлаб чиқарилган” деб таъкидлаш учун бу ерда эҳтиёт қисм ва материалларнинг камида 50 фоизини бу ерда ишлаб чиқарилиши керак, бугунги кунда бизда бундай имконият йўқ.

Бундан ташқари, техникада “Қирғизистонда ишлаб чиқарилган” деган маркировка бўлиши учун ҳар бир машинага VIN-код (автомобил идентификация рақами) олиш керак. Бунинг учун халқаро талаблар асосида рўйхатдан ўтиш керак. Барча ҳужжатлар тайёрланадиган бўлса ҳам, уларни тасдиқлаш учун анча вақт керак. Бугунги кунда Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа идоралар ушбу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

-  Демак, яқин вақтда автомобил бозорда вазият ўзгармайдими?

-  Республикага ўз автомобил саноатига эга бўлиш фойдали бўлмаган, умид қиламан, бу масала олдинга силжиш бўлади.

Представлен первый Ravon Nexia R3, собранный в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Ravon - Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобил бренди бўлди

- Ўзбекистон автомобилсозлари билан давлат ҳамкорлик қиладими?

-   Биз "Ўзавтосаноат" уюшмаси билан музокаралар ўтказдик, шундан кейин маҳаллий ишбилармонлар топилди. Давлатда ҳозирча бундай ишлаб чиқаришга "қўшилиш" имконияти йўқ.

- Энди бошқа соҳалардаги инвестициялар ҳақида. ЕОИИга қўшилишдан Қирғизистон қандай фойда олди?

- Иттифоққа киргандан сўнг, Қирғизистон баъзи мамлакатларда қизиқиш уйғотди. Россиялик ва қозоғистонлик ишбилармонлар республикамизга фаол равишда сармоялар киритишни бошлади, импорт товарлари ҳам кўпайган.

Бошқа томондан, биз қанча кўп импорт қилсак, шунча кўп пул республикани тарк этади. Айнан шу нарса бизнинг тадбиркорларни рағбатлантиради - улар ташқи бозорга чиқишга, экспорт соҳаларида ўз ўрнини эгаллашга ҳаракат қилмоқдалар. Давлат томонидан ҳам ёрдам кўрсатилмоқда, аммо ҳозирча бу ҳаракатлар етарли эмас. Бугунги кунда ишбилармонлар ҳар томонлама ва мақсадли ёрдамга муҳтож.

Янгиликлар лентаси
0