Мавзолей В. И. Ленина

Ленин жасади мавзолейдан олиб чиқиладими? Путин жавоби

1746
(Янгиланган 18:19 19.12.2019)
Илгари Россия президенти Владимир Путин Лениннинг бошқарувини танқид қилган эди. Шу муносабат билан журналист Лениннинг жасади мавзолейдан олиб чиқиладими, деган савол берди.

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг фикрига кўра, Ленин жасадини мавзолейдан олиб чиқилмаслик керак. Бу ҳақда Россия президентининг катта матбуот анжуманида маълум қилди.

Журналистлардан бири Путинга Ленин бошқарувини танқид қилгани, унинг жасадини олиб чиқиладими, деб савол берди.

Президент Ленинни давлат арбоби эмас, балки инқилобчи бўлган. Унинг сўзларига кўра, Ленин бир нечта хатоларга йўл қўйган. Биринчидан, Совет Иттифоқи баъзи республикаларининг ҳудудлари маҳаллий халқларининг анъанавий яшаш жойларига мос бўлмаган. Иккинчидан, Ленин даврида Коммунистик партияни СССР билан боғлашди ва у қулаганидан кейин у ҳам парчаланиб кетди.

"Мавзолейдан Ленин жасадини олиб чиқиш масаласини кўтариш керак эмас. Қандай бўлмасин, бизда ўз ҳаёти, тақдири ва ўтмишдаги маълум ютуқларини шу билан боғлайдиган кўплаб одамлар бор. Совет Иттифоқи жаҳон пролетариатининг доҳийси - Владимир Илич Ленин билан боғлиқ”, - деди давлат раҳбари.

1746