Президент Кыргызстана Сооронбай Жээнбеков прибыл в Узбекистан

Қирғизистон президентининг самолёти Петербургдан учиб кета олмади

1602
Сооронбай Жээнбеков Санкт-Петербургда ЕОИИ ҳамда МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Қирғизистон президентининг ТУ-154М  (борт №1) самолёти техник муаммолар туфайли Санкт-Петербург шаҳридан учиб кета олмади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, самолёт двигателларидан бири ишга тушмаган. Шунинг учун делегациянинг бир қисми ва президент тунда йўловчи самолёт билан Москвага учган, кейин у ердан Бишкекка учиб кетган.

Ҳозирда самолёт тузатилган ва делегациянинг қолган қисми унда Қирғизистонга учади.

20 декабрь куни Сооронбай Жээнбеков Санкт-Петербургда Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида, сўнгра МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.

Қирғизистон президенти Ту-154Мда учади. У 1993 йилда ишлаб чиқарилган.

1602
Теглар:
самолёт, Қирғизистон, Соронбай Жээнбеков