Россия АҚШга “Сармат” ракета тизимини кўрсатишга тайёр - Лавров

1300
(Янгиланган 17:14 22.12.2019)
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия АҚШга “Сармат” тизимини кўрсатишга тайёр эканлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Россия бундай аввал АҚШга “Авангард” тизимини намойиш қилганди, буни “Сармат” билан ҳам амалга оширишга тайёр, деди ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

“Биз СНВ-3 шартномаси асосида яратилган икки томонлама маслаҳатлашув комиссия учрашувида америкалик ҳамкасбларга янги тизимлар, шу жумладан гипертовушли қуролларни намойиш қилгандик. Шартнома “Авангард” ва “Сармат” қамраб олади. Бу қурол ва тизимларни СНВ-3 шартномасига киритишни мўлжаллаяпмиз. Бундан аввал америкаликларга “Авангард” кўрсатгандик ва буни “Сармат” билан амалга оширишга тайёрмиз”, - деб таъкидлади Лавров.

Лавров қолган тизимлар Стратегик ҳужум қилувчи қуролларни қисқартириш шартномасида (СНВ) кўзда тутилмаган, унга кўра Россия Федерацияси алоҳида, параллел равишда музокара ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди.

1300

Кремл "Путин қасри" ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди

550
(Янгиланган 20:21 20.01.2021)
Кремл Геленджикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган суриштирувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Кремл Геленджикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган текширувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.

Куни кеча Навальний жамоаси президент Қора денгиз қирғоғида 100 миллиард рублга қаср қургани тўғрисидаги материални эълон қилди.

"Биласизми, бу мавзу 3-4 йил олдин тармоққа ташланганди. Ва бу ҳолатда қуруқ сафсата қилинмоқда, мана бу ҳийла-найранглардан фойдаланишга бир неча бор уринишди. Кўпинча ўзларини қийнашмаяпти ҳам <...> ҳеч бўлмаганда бирон бир нарсани исботлаш эмас, ҳеч бўлмаганда тасвирлаб беришга минимал уринишлар билан” - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

У ягона янгилик бу - "монтаж ҳикоялари"дан фойдаланиш бўлган, дея тахмин қилди.

"У ерда, маълум бир қасридаги бассейнда, Путиннинг Енисейда сузиб юргани акс этган <...> бутун дунёда тарқалган <...> тасвирлар қўшиб қўйилган. Бу шундай қуруқ констатация", - деб тушунтирди Кремл вакили.

Бундан ташқари, Песков россияликларни "ФБК муттаҳамларига" пул ўтказмасликка чақирди, бундай текширувлар – бу фирибгарлик эканлигини таъкидлади.

"Давлат раҳбарига қарши тайёрланган ва тайёрланаётган ахборот хужумлари ҳақида аллақачон бизга маълум. Улар бўлган, афсуски, давом этади. Бу ҳолатда президент мавжуд бўлмаган мулкка эгалик қилишда айбланмоқда. Бутун мол-мулк Россия президенти томонидан ҳар йили декларацияланади ва чоп этилган йиллик декларацияда акс этган", - деб хулоса қилди Песков.

550
Теглар:
Навальний, Кремль, Москва, Россия
Мавзу бўйича
Кремль ЕИнинг Навальний туфайли санкцияларига муносабат билдирди
Олимпиада-Навальний жанжали: АҚШ ва Британия энг қимматли нарсасини қутқармоқда
Лавров ЕИнинг Навальний туфайли санкцияларига муносабат билдирди
Навальний иши: Россия Европа Иттифоқига қарши санкция қўллади
Навальний билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатишга асос йўқ - Лавров
Коронавирус, Беларусь, Қорабоғ ва Навальний: РФ ташқи разведка раҳбари билан интервью

Мелания Трамп Оқ уйнинг 70 йиллик анъанасини бузди

722
(Янгиланган 18:32 20.01.2021)
Мелания Трамп АҚШ бўлажак биринчи хоними Жил Байденни Оқ уй бўйлаб экскурсияга таклиф қилишдан бош тортди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Мелания Трамп АҚШ бўлажак биринчи хоними Жил Байденни Оқ уй бўйлаб экскурсияга таклиф қилишдан бош тортиб, 70 йиллик анъанани бузди. Бу ҳақда LADbible портали хабар қилди.

Анъанага кўра, кетишдан аввал биринчи хоним турмуш ўртоғи президентлигининг сўнгги кунларида 2-3 қаватлардаги хоналар бўйлаб экскурсия уюштиради. 70 йил давомида АҚШ президентлари рафиқалари бўлажак биринчи хонимлар билан чой ичиб, уларга Оқ уй "хўжалиги"ни топширадилар. 4 йил олдин Мелания ўзи собиқ биринчи хоним Мишел Обама билан чой базмида меҳмон бўлиб, президент қароргоҳи бўйлаб сайр қилган.

Таъкидланишича, Мелания биринчи хонимнинг лавозимидан 47 фоиз маъқуллаш рейтинги билан тарк этади, бу аввалги хонимларга қараганда анча паст.

Бу анъана 1952 йилда президент Гарри Трумэннинг рафиқаси Бесс Трумэн Дуайт Эйзенхауэрнинг рафиқаси Мэми Эйзенхауэрни Оқ уй бўйлаб экскурсияга таклиф қилишидан бошланган.

АҚШнинг янги президентининг инаугурацияси 20 январ куни бўлиб ўтади. Дональд Трамп маросимда қатнашмаслигини айтганди. У инаугурациядан тўрт соат олдин Вашингтонни тарк этади.

722
Теглар:
инаугурация, сайлов, Мелания Трамп, Дональд Трамп, АҚШ
Мавзу бўйича
Дональд Трамп президент бўлгани шарафига Мелания билан рақс тушди
Дональд ва Мелания Трамплар Мирзиёевга мактуб йўллашди
Трамп ва Мелания Шавкат Мирзиёевга табрик йўллашди
Мелания Трампнинг сариқ рангдаги кўйлаги қизғин муҳокама қилинмоқда
“Дональд - жангчи”: Мелания Трамп эрини қўллаб-қувватлади
Мелания қиёфадоши? Трамп яна рафиқасини алиштириб қўйишда гумонланмоқда