ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди, дея ёзади Sputnik Қирғизистон.
“Бу осон эмас. Мен президент бўлдим ва бирор марта унинг оммавий ҳужумларига муносабат билдирмадим. Мен учун давлат яхлитлиги муҳимроқ. Ўзингиз баҳо берасиз. Мамлакатни ажратиш, ҳокимиятни эгаллашга чақириқлар бўлди. Мен унинг ўзи тўхташини кутдим, лекин Атамбаев барчани боши берк кўчага киритиб қўйди. Энди ҳаммасини қонун ҳал қилади. Бу савол менинг ваколатимга кирмайди. Ҳаммасини иккаламиз биргаликда ҳал қилишимиз мумкин бўлган чегара аллақачон босиб ўтилган ”, - деди Жээнбеков матбуот анжуманда.
Қирғизистон раҳбари инсонлар гуруҳи манфаатларини эмас, балки халқ манфаатларини ҳимоя қилишини айтган. Президент Худодан қўрқиши ва тўғри ишлашга ҳаракат қилишини қўшимча қилган.
Атамбаевнинг ҳисбга олиниши
7 август куни кечқурун Кой-Таш қишлоғида Атамбаевни қўлга олиш бўйича амалиёт амалга оширилди, аммо у унинг тарафдорлари томонидан йўққа чиқарилди. 8 август куни ҳуқуқ тартибот органлари такрорий амалиётни амалга оширдилар, оқибатда сиёсатчи таслим бўлди. Худди шу куни 26 август санасига қадар Атамбаевни ГНКБ СИЗОсида қолдириш қарори қабул қилинди. Шунингдек, унинг бир неча тарафдорлари ҳам ҳибсга олинган. Ҳозирда Атамбаевга қатор жиноятларни содир этганликда айбловлар қўйилган.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Австралиялик эгизак опа-сингиллар Тиган ва Саманта Рибка ўзларининг акробатик трюклари билан ижтимоий тармоқларни забт этмоқда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Қизлар уч ёшида акробатика билан шуғулланишни бошладилар. Ҳозир уларнинг ёши 25да.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Улар икки йил олдин Australia's Got Talent шоуда қатнашдилар ва кейинчалик видеороликларни YouTube’да жойлаштиришни бошлашган. Кўпгина фойдаланувчилар эгизакларнинг эгилувчанлигига ҳайратда қолишмоқда, уларнинг каналига 7,3 миллион киши обуна бўлган.
Шунингдек, қизларни Instagram ва TikTokда миллионлаб обуначилар кузатиб боришмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Археологлар Ўзбекистон Қизилқум чўлида фанга маълум бўлмаган динозавр тури қолдиқларини қазиб олишди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар қилди.
Унга Dzharatitanis kingi ном берилган. У сайёрада яшаган энг катта жонзот - диплодокнинг энг яқин қариндоши бўлган.
Динозаврлар Осиё қитъасининг энг ғарбий қисмида жойлашган қирғоқ текислигида бундан 100 миллион йил олдин, Ер қитъаларга ҳали ажралмаган пайтда яшаган. Унинг хивичсимон думи ва узун бўйни сабаб баланд дарахтлардан озуқа ея олган.
Динозавр дум суяги Қизилқум чўлидаги “динозаврлар қабристони” деб аталувчи макондан халқаро археологлар жамоаси томонидан қазиб олинган.
Dzharatitanis kingi кичикроқ бош ва ўткир тишларга эга бўлган. Бу унга дарахтларнинг шохларини кесиб олиш имконини берган. У бундан 145,5 миллион йил олдин бошланиб, 65,5 миллион йил олдин якунланган Бўр даврида яшаган.
Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.
"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.
"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.
Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.
Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.
"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.