Работа за компьютером. Клавиатура

АҚШда кибер уруш тайёрланмоқда, деб ҳисоблайди эксперт

390
(Янгиланган 16:18 26.12.2019)
АҚШ ҳарбийлари 2020 йилги президент сайловлари олдидан кибермайдонда ахборот уруши концепциясини тайёрламоқда.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. АҚШ  Россиянинг 2020 йилги сайловларига аралашиши мумкин бўлган тақдирда, ўз тактикасини ишлаб чиқиши ҳақидаги баёнотлар орқали ҳақиқий кибер урушга тайёрланаётганини асослайди, деб ҳисоблайди НИУ ВШЭ Жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факультети деканининг ўринбосари Андрей Суздальцев.

Олдинроқ, Wаshinton Post газетаси манбаларга таяниб, агар Москва 2020 йилги сайловларга аралашишга уринса, АҚШ кибер қўмондонлиги Россия юқори лавозимли амалдорлари ва ишбилармонларига қарши ахборот урушининг тактикасини ишлаб чиқмоқда, дея хабар берди.

"Бу ҳақиқий кибер урушни тайёрлаш учун бир баҳона ...  АҚШ ички сиёсий майдонларидаги қарама-қаршиликларда Россия аралашаётган деб хисобланаётгани учун уларга дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва хакерларга қарши жангчилар деб аталувчи мутахассисларни тайёрлашга асосланган баҳона зарур”, - деди эксперт РИА Новости агентлигига.

Унинг таъкидлашича, АҚШ Россия сиёсий майдонида, шу жумладан, кибер майдонида ҳам ўзларини "мутлақо безбетлик ва очиқчасига ҳаракат қилмоқда”.

Суздальцевнинг фикрига кўра, бошқа томондан, бу Америка сиёсий майдонида Россия омилидан сиёсий кураш воситаси сифатида фойдаланиш учун идеал имкониятдир.

"Конгрессда ҳозир нима кузатишимиз мумкин, импичмент (жараёни) ва бошқалар. Россия республикачи ва демократлар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларда бир дастак, таъсир қилиш воситасига айланиб бормоқда. Бу жуда ачинарли, чунки мамлакат бизни шунчаки келишмовчиликларда бир тўқмоққа айлантирмоқда, бу жуда хавфлидир" – деб таъкидлади у.

Сентябрда АҚШ армиясининг кибер қўмондонлиги раҳбари, генерал Стивен Фогарти, АҚШ ҳарбийлари 2020 йилги сайловлар олдидан кибермайдонда ахборот уруши концепциясини фаол равишда тайёрлаётганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ рақибларига бундай операцияларни ўтказишини очиқчасига эълон қилиши керак, чунки Вашингтон уларнинг ҳаракатларига тоқат қилмаслигини, балки жавоб беришга тайёрлигини намойиш этади.

Америка Қўшма Штатлари Россияни 2016 йилдаги сайловларга аралашганликда айблади, Москва буни қатъиян рад этмоқда.

390