Крушение самолета в Казахстане

Олма-отадан Нур-Султонга парвоз қилаётган самолёт қулади - видео

1041
(Янгиланган 12:08 27.12.2019)
Олма-ота аэропорти тақдим этган дастлабки хабарга кўра, Алмати - Нур-Султон рейсини амалга ошираётган самолёт бортда 95 йўловчи билан радарлардан ғойиб бўлган.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Олма-отадан Нур-Султонга парвоз қилган самолёт ҳалокатга учради. Йўловчи самолёт Олмаотада учиш чизиғидан ташқаридалиги аниқланган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон ФВВ маълумоти асосида.

"Бугунги кунда Бек Эйр" авиакомпаниясига қарашли 2100 рейс билан Олма-отадан Нур-Султонга парвозни амалга ошираётган самолёт режа бўйича 7:05да учган ва радардан йўқолган. Бортда 95 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган", - дейилади Олма-ота аэропорти хабарида.

Ҳозирги вақтда 7 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Қозоғистон бош вазири топшириғи билан бош вазир ўринбосари бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган. Комиссия таркибидан Қозоғистон Республикаси саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири ва бошқа давлат органлари вакиллари ўрин олган. Комиссия фавқулодда ҳолат юз берган жойга етиб келган. Фожиа сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев авиаҳалокат қурбонлари қариндошларига таъзия билдирган ва айбдорлар жазоланишини айтган.

​Олма-отада айни вақтда тез ёрдам машиналарига йўл бўшатиш учун транспорт ҳаракати тезликда тартибга солинмоқда.

Ҳодиса жойида йўл патрул полицияси ходимлари ишлашмоқда, транспорт ҳаракатини тартибга солишмоқда. Тез тиббий ёрдам машиналари Олма-ота аэропорти марказий кириш қисмига етиб келишда давом этмоқда.

Жабрланганларнинг аксарият қисми шаҳар касалхоналарига олиб кетилган, ҳодиса жойида эса ўндан ортиқ тиббий ёрдам машиналари борлигини кузатиш мумкин.

1041