Жириновский Россия президенти вазифаларини “енгиллатишни” таклиф қилди

510
Россия Либерал-демократик партияси раиси Россияда вице-президент (президент ўринбосари) лавозимини жорий этишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский Россияда вице-президент (президент ўринбосари) лавозимини жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Унинг фикрига кўра, бу давлат раҳбарининг вазифаларини енгиллатишга имкон беради.

“Бугунги кунда мамлакат раҳбари зиммасига катта вазифалар юкланган, лекин бошқарув вазифалари президент, унинг ўринбосари ва бош вазир ўртасида тақсимланган бўлиши мумкин”, - деб ҳисоблайди Жириновский.

Қолаверса, сиёсатчи Путиннинг Россия Конституциядан “кетма-кет” президентлик лавозимида ишлаши мумкинлик ҳақидаги бандни олиб ташлаш ғоясини қўллаб-қувватлаган.

510
Мавзу бўйича
Жириновский Россия қандай ҳолатда Украинани йўқ қилиши мумкинлигини айтди
Жириновский Россия Украинани қандай “бўлиб олишини” кўрсатиб берди
Жириновский Иккинчи жаҳон уруши бошланишида Польшани айбдор деб топишни таклиф қилди