Башня Азади, построенная на одноименной площади в Тегеране

Эрон ТИВ АҚШнинг Ироқдаги зарбасини терроризм деб атади

349
(Янгиланган 15:11 30.12.2019)
Аввалроқ Пентагон АҚШ Ироқ ва Суриядаги “Катаиб Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг бешта объектларига зарба берганинини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Теҳрон АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги зарбаларини терроризм акти деб ҳисоблайди ва АҚШдан минтақадан кетишни талаб қилади. Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Аббос Мусави маълум қилди.

“АҚШнинг Ироқ ва Ироқ кучларига нисбатан ҳарбий агрессияси АҚШ терроризмининг тўғридан-тўғри далилидир, (Теҳрон – таҳр.) уни қоралайди”, - дея Мусави сўзларидан келтиради РИА Новости.

У АҚШдан Ироқнинг ички ишларига аралашишни бас қилишни талаб қилган. Шунингдек, хорижий қўшинларнинг минтақада бўлиб туриши фақат зиддиятнинг ошишига олиб келишини қайд этган.

Эрон ТИВ расмий вакили АҚШ зарба оқибатларини учун жавобгарлигини таъкидлаган ва АҚШнинг минтақада терроризм қарши курашиш учун бўлиб тургани тўғрисидаги баёнот ёлғон эканини қўшимча қилган.

“Бу ҳужумлар АҚШ “Ислом давлати*”га қарши курашиш ҳақида гапираётиб, ёлғон сўзлашини яна бир бор исботлади, зероки АҚШ ўтган йиллар ИД* террорчиларига жиддий зарба берган кучларни ўққа тутди”, - деди Мусави.

Аввалроқ Пентагон АҚШ Ироқ ва Суриядаги “Катаиб Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг бешта объектларига зарба берганинини маълум қилган эди. Улар буни Ироқ базаларига қайта-қайта такрорланаётган ҳужумларга жавобан деб айтишган. АҚШ Эронни “Ҳизбуллоҳ”ни молиялаштиришда айблайди.

*”Ислом давлати” (ИШИД, ИД) - Россия тақиқланган террорчилик ташкилот

349
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (33)