Самопровозглашенные ДНР и ЛНР завершили обмен пленными с Киевом.

Асирлар Украина махсус хизматларининг қийноқлари ҳақида сўзлаб беришди

568
(Янгиланган 11:26 31.12.2019)
Донбассдаги асирларни алмашинуви иштирокчилари орасида тўртта Донетскда яшовчилар бор, улар Мариупольда СИЗОда ўтказган йиллари давомида СБУ ва Азов батальонига қарши қийноқлар юзасидан Украина ҳукуматидан жиноий иш қўзғатилишига муваффақ бўлишган.

Бу ҳақда ҳибсга олинганларнинг ўзлари ва уларнинг адвокатлари РИА Новости томонидан ўтказилган янги суриштирувда маълум қилишди.

Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев
© Sputnik / Рамиль Ситдиков

Вячеслав Бирюков, Александр Стельникович, Виктор Скрипник ва Евгений Дружинин Киев томонидан 2014 йил 9 майда Мариупольдаги жанг тўқнашувларига алоқадорликда гумон қилинган.

Киевнинг версиясига кўра, 2014 йил август ойида "Мангуст" лақабли Олег Недавнийнинг гуруҳига кирган тўрт киши ҳибсга олинган, аммо суд терговининг беш йили давомида Украина расмийлари уларнинг айбларини исботлай олмадилар.

Бу вақт ичида гумон қилинувчилар қийноққа солиндилар, ва бу қийноқлар орқали СБУ терговчилари ва Азов батальони иқрорлик кўрсатмаларини олишга ҳаракат қилдилар.

"Улар мени ҳамма жойимга жуда кўп калтаклашарди, оёқларимга пичоқ билан санчишди. Юзимга автомат ўқдони билан уришди. “Тўп” сингари тепкилашди. Бўғишди, ҳатто осиб ҳам қўйишди. Шифтда бунинг учун махсус илгак бор эди. Қисқаси, тўлиқ “хордиқ чиқариш” бўлди",  - деди Бирюков  РИА Новостига ўз бахтсизликлари ҳақида.

Унинг сўзларига кўра, бу жисмоний жазолаш Бирюков ўн кун ўтказган Мариупольдаги СБУ биносининг подвалида ўтказилган. "Ҳар куни кечқурун Азов батальони СБУга келиб турарди. Улар бизни хўрлаш учун  "меҳмонга” келишарди”, - деди айирмачи аскар.

Унинг бахтсизлик бўйича шериги Александр Стельникович, Мариуполь аэропортидаги машхур ноқонуний қамоқхонани бошидан ўтказди, у ерни асирлар ва қийновчилар беадаблик билан "кутубхона" деб аташарди - РИА Новости бу ва бошқа махфий қамоқхоналар тўғрисида ўтган йил июл ойида ўтказилган бир қатор суриштирувларида айтиб берган эди.

"Кўпинча одамларни бир ёки икки ҳафтага олиб келишарди - қийнаш, майиб қилиш ва кўрсатмаларни калтаклаш йўли орқали олиб, кейинчалик "қонунийлаштириб" терговчиларга ўтказиш учун. Улар бу ерда жуда кўп одамларни эзиб ташлашди", - дея эслайди Стельникович.

Унинг сўзларига кўра, айирмачиларнинг танишлари ҳам калтакланган ва улардан керакли кўрсатмалар тортиб олинган.

Йигитлар жиноий ишлар қўзғатишга  муваффақ бўлишди. Донецк вилояти прокуратурасининг Тергов бошқармаси 2015 йил 12 декабрдаги 42015050000000694 ва 42018051120000163 (сана кўрсатилмаган) жиноий иш бўйича судгача терговни бошлади. Тегишли ҳужжатлар РИА Новости ихтиёрида бор.

Куни кеча "Ҳаммага ҳамма " формуласи бўйича асирларни алмашиш тадбири амалга оширилди. Украина ҳукумати 120 дан ортиқ одамни ўзларини Республика деб эълон қилган -Донецк ва Луганск халқ республикаларига бериб юборди, Донбасс эса 76 кишини Киевга юборди.

568