Дворец Мира в Гааге

Энди расман: Нидерландлар "Голландия" номидан воз кечди

323
Ҳукуматга кўра, бундай чоралар жойнинг наркотик ва фоҳишабозлик билан боғлиқ образидан халос бўлишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. "Голландия" 1 январдан бошлаб Нидерландлар давлатини белгиловчи ном сифатида расман бекор қилинди. Бу ҳақда NOS радиостанцияси хабар бермоқда.

Маҳаллий ҳукумат, олийгоҳлар, хусусий компаниялар, шунингдек, босма нашрлар эндиликда "Нидерландлар" номидан фойдаланишлари лозим. Ҳукуматга кўра, бундай чоралар ушбу жойнинг наркотик ва фоҳишабозлик билан боғлиқ образидан халос бўлишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳукуматга кўра, бу қарор туристик оқимни қайта тақсимлайди, негаки айни вақтда туристларнинг аксарият қисми айнан тарихий Голландия - Амстердам, Харлем ва Гаагага келадилар - ва бу шаҳарлар туристлар оқимини бошқаришда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Мамлакат номини қайта ислоҳ қилиш қироллик бюджетига 200 минг еврога тушади.

РИА Новости хабарида таъкидланишича, Амстердам ҳукумати шунингдек, "Қизил чироқлар квартали" атамасидан ҳам воз кечмоқчи. Одатий ном шаҳардаги кўрсаткичлардан тўлиқ олиб ташланиши, унинг ўрнини эса туманнинг тарихий номи бўлмиш "Де Валлен" ёхуд "Шаҳар маркази" эгаллаши кутилмоқда.

Илгарироқ Нидерландлар иккинчи номдан имиж учун воз кечаётгани ҳақида хабар берган эдик.

323