Эрон олий етакчиси генерал Сулаймоний ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди

1304
(Янгиланган 19:05 03.01.2020)
Пентагон Ироқ аэропортига Дональд Трамп фармойишига асосан авиазарба берилганини маълум қилди. Зарба оқибатида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони - генерал Қосим Сулаймоний ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Эрон олий етакчиси Али Хоманаий Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) “Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони - генерал Қосим Сулаймоний ўлими учун қасос олишга ваъда берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Қўлларида унинг (Сулаймонийнинг – таҳр.) ва бошқа шаҳидларнинг қони қолганларни қатъий қасос кутиб турибди”, - дейилади генерал ўлими сабабли уч кунлик мотам эълон қилган Хоманаий баёнотида.

Қосим Сулаймонийнинг ўлими

“Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймоний 2 январь куни ўлдирилди. У билан бирга Ироқнинг “Ал-Ҳашд аш-Шаъбий” шиа гуруҳининг бир неча етакчилари ҳалок бўлди.

Пентагон Ироқ аэропортига Дональд Трамп фармойишига асосан авиазарба берилганини маълум қилди. Вашингтон ҳалок бўлган Сулаймонийни АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ва коалация базасига уюштирилган ҳужумларга алоқадор деб ҳисоблайди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавад Зариф ИИСК генерали ўлимини “халқаро террорчилик акти” деб атади.

1304
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (33)