Самолет

Қозоғистон ва АҚШ “очиқ осмон” тўғрисидаги битимни имзолади

540
Келишув икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам парвозларни амалга ошириш учун ҳуқуқий асосни яратади.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Қозоғистон ва Америка Қўшма Штатлари "очиқ осмон" тамойиллказахстан аэропортсари асосида ҳаво қатнови тўғрисида битим туздилар, дея хабар беради республика саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси (КГА).

"Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида ҳаво алоқаси тўғрисида битим имзоланди", - дейилади КГА баёнотида.

Ҳужжатни Қозоғистоннинг саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Бейбут Атамқулов ва АҚШнинг республикадаги элчиси Уильям Мозер имзолади.

"Ушбу битим Қозоғистон Республикаси учун биринчи ҳисобланади, ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) ҳаво транспортини янада либераллаштириш бўйича тавсияларига мувофиқ, Қозоғистон ва АҚШ ўртасида парвоз қилишни режалаштираётган ташувчилар учун катта имкониятларни тақдим этади ва ушбу битим доирасида томонлар ташувчилар сони, йўналишлар ва частоталар чекланмаган ҳолда, шу жумладан ҳаво эркинлигининг "бешинчи даража"сида ҳам учишлари мумкин", - дейилади пресс-релизда.

Матбуот хизматининг хабар беришича, келишув икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам парвозларни амалга ошириш учун ҳуқуқий асосни яратади, шунингдек, Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантиришга ёрдам беради.

540