Ироқ АҚШ ҳарбийларини мамлакатдан олиб чиқиш механизмини тайёрлашга киришди

890
Ироқ ҳукумати АҚШ қўшинларини олиб чиқиш механизмини тайёрлашни бошлади, деб маълум қилди мамлакат қуролли кучлари бош қўмондонининг вакили Абдил Карим Ҳалф.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik.  Ироқ ҳукумати АҚШ қўшинларини олиб чиқиш механизмини тайёрлашни бошлади, деб маълум қилди мамлакат қуролли кучлари бош қўмондонининг вакили Абдил Карим Ҳалф. РИА Новости хабарига асосан.

“Халқаро коалициянинг Ироқдаги фаолияти фақат маслаҳатлашувлар, қуролланиш ва ҳарбий машқлар билан чекланади, қуролли кучлар эса Ироқдан чиқиб кетади. <…> Америкаликларнинг сўнгги зарбаси – аҳмоқгарчилик, унга нисбатан жим туриш мумкин эмас”, - деди Ҳалф. Унинг чиқишини "Аль-Жазира" телеканали намойиш қилди.

У таъкидлашича, "Ироқ ҳукумати халқаро коалиция кучларининг қуруқлик ва ҳаво ҳаракатини чеклаб қўйган ва уларнинг бошқа жойга кўчишига йўл қўймайди”.

Ҳалфа сўзларига кўра, Вашингтон Ироқ қуролли кучлари бош қўмондонлигига ўз амалиётлари ҳақида хабардор қилмаган.

АҚШ 29 декабр куни Ироқ ва Суриядаги шиаларнинг “Катаиб Ҳизбуллаҳ” гуруҳи объектларига зарба берди.

Пентагон баёнотига кўра, бу зарба гуруҳ томонининг Керкук яқинидаги Ироқ базасига ҳужумига жавоб бўлиб, унда АҚШ фуқароси ҳалок бўлган ва тўрт нафар америкалик ҳарбий жароҳат олган.

Шундан сўнг шиалар Бағдоддаги АҚШ элчихонасини штурм қилишни бошлади.

АҚШ эронлик генерал Қосим Сулаймонийни ўлдирилиши билан жавоб берди, улар бу акцияларни ташкилотчиси деб ҳисоблашди.  

Бағдод бу ҳужумни АҚШ ҳарбий кучларининг Ироқда жойлаштириш шартларининг бузилиши деб баҳолади.

Ироқ парламенти ҳукуматдан Америка қўшинларини олиб чиқилишини талаб қилди. Шундан сўнг, АҚШ президенти Доналд Трамп Ироқ томондан АҚШга нисбатан душманлик ҳаракатлари қилинса, АҚШ санкциялар билан таҳдид қилди.

“Агар улар биздан кетишни сўрашса ва буни душманларча амалга оширишса, биз уларга қарши умрларида кўрмаган санкцияларни киритамиз. Эронга қарши киритган санкцияларимиз улар олдида ҳолва бўлиб қолади”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

АҚШ президенти Бағдод Вашингтонга Ироқда қурилган авиабаза катта пулга қурилгани ва бунинг эвазига ҳақ тўланмагунча АҚШ қўшинлари Ироқ ҳудудини тарк этмаслигини қўшимча қилган.  

890
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (33)