Василий Небензя

Барча халқаро нормалар нуқтаи назаридан бу хужум ноқонуний - Россиянинг БМТдаги вакили

1437
(Янгиланган 17:10 07.01.2020)
АҚШ томонидан БМТ Хавфсизлик кенгашига таклиф қилинган баёнот ўзгарган вазиятни ҳисобга олмаган эди - Россия вакили баёнотга қарши чиқиш сабабини тушунтириб берди.

ТОШКЕНТ, 7 янв - Sputnik. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя, ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгашида АҚШ томонидан таклиф қилинган баёнотда ўзгарган воқеликларни ҳисобга олинмаганига ишонади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Бунгача АҚШ дипломатлари Россия ва Хитойни Боғдоддаги АҚШ элчихонасига ҳужумни қораловчи ҳужжат қабул қилинишига тўсқинлик қилишда айблаган.

Небензя Москва дипломатик муассасаларга қаратилган ҳар қандай ҳужумларни қоралашига ишонтирди. Унинг сўзларига кўра, рус дипломатлари бу баёнотга рози бўлишди ва бу баёнотга тайёр эдилар, аммо сўнгги онларда Бағдодга зарба бўлди ва бу хужум натижасида Эрон армиясининг элита бўлинмаси - Кудс махсус кучларининг қўмондони генерал Кассам Сулаймоний ўлдирилди.

"Барча халқаро нормалар нуқтаи назаридан бу хужум ноқонунийдир", деди дипломат америкаликларнинг хатти-ҳаракатларини изоҳлар экан.

Унинг сўзларига кўра, ушбу воқеалар АҚШ томонидан тақдим қилинган баёнотга мутлақо бошқа тус берди.

"Буни эътиборсиз қолдиришнинг иложи бўлмади. Биз Хавфсизлик Кенгаши раисининг баёнотига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилишимиз мумкинлигини айтдик, аммо бу ўзгартиришлар америкалик ҳамкасбларимиз учун мақбул бўлмаслиги аниқ", - дея тушунтирди Небензя.

Бундан ташқари, дипломат АҚШ элчихонасига қилинган ҳужум АҚШ ҳарбийларининг Ироқдаги айрим гуруҳларга қилган ҳужумларига муносабат эканлигини айтди.

Небензя, Сулаймонийнинг ўлдирилиши билан боғлиқ Хавфсизлик Кенгаши томонидан баёнот қабул қилиш истиқболлари пучга чиққанидан ҳафсаласи ҳафа.

3 январга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Ироқ пойтахтидаги халқаро аэропорт яқинида Ал-Қудс махсус кучлари қўмондони генерал Кассам Сулаймоний ва Ироқ шиалари қўшинлари раҳбарининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандисга қарши операция ўтказди. Вашингтонда улар 2019 йил декабр ойида Америка элчихонасига ҳужум уюштиришда иштирок этган деб ишонишади.

Эроннинг олий раҳбари Али Хамоноий Сулаймонийнинг ўлими жавобсиз қолмаслигига огоҳлантирди. Ўз навбатида Трамп, Америкаликларга ҳужум қилинган тақдирда, Эроннинг 52 нишонига "тез ва кучли зарба" етказишга ваъда берди.

Халқаро ҳамжамият Вашингтон ва Теҳронни вазминликка чақирди.

Аввалроқ Спутник радиоси Сулаймонийга қилинган суиқасд Яқин Шарқ бозорини барбод қилгани ҳақида хабар берган эди.

1437