Эрон генерал Сулаймон ўлими учун АҚШга жавоб қайтарди

2750
(Янгиланган 10:25 10.01.2020)
Саккизинчи январга ўтар кечаси Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан АҚШ базаларига ракета зарбаларини амалга оширди.

ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Эрон АҚШнинг Ироқда жойлаштирилган базалари бўйлаб 15 та баллистик ракеталарни учирди, 11 таси нишонга тегди, деб хабар қилмоқда Fox News телеканали АҚШ ҲК Марказий қўмондонлигига таянган ҳолда.

Хабарга кўра, ракеталарнинг ўнтаси Анбар провинциясидаги Эйн-ал-Абад базаси ҳудудига келиб тушган, биттаси - Эрбилдаги база территориясига, Эрбилдаги база бўйлаб йўналтирилган яна тўртта ракета жоиз тарзда ишга тушмаган.

Ҳужум икки зарбда бир соатлик тафовут билан амалга оширилган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Эроннинг Ироқдаги АҚШ базаларига амалга оширилган зарбани ўз-ўзини мудофаа қилиш чораси, деб атаган.

"Эрон бизнинг фуқароларимиз ва юқори мансабдаги амалдорларимизга нисбатан қўрқоқларча амалга оширилган қуролланган ҳужум амалга оширилган базага забҳрба бериб, БМТ Низомининг 51-моддасига жавобан мувофиқ ўз-ўзини мудофаа қилиш чораларини кўрдик. Биз вазиятни зиддийлаштириш ёки урушга интилаётганимиз йўқ, лекин ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қиламиз", — деб ёзган Зариф Twitterда.

АҚШ Мудофаа вазирининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Жонатан Хоффман Қўшма Штатлар региондаги ўз ҳарбийлари, шериклари ва иттифоқдошлар ҳимояси учун "барча зарур чораларни кўришини" маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг ракета ҳужуми бўйича чоршанба куни эрталаб баёнот беришини маълум қилган.

"Ҳаммаси жойида! Ракеталар Эрондан Ироқдаги иккита ҳарбий база бўйлаб учирилган. Ҳозирда жабрланганган мавжудлиги ва етказилган зарар миқдорини аниқланмоқда. Лекин ҳаммаси яхши!.. Мен эртага эрталаб баёнот билан чиқиш қиламан", - деб ёзган у чоршанба куни (маҳаллий вақт бўйича сешанба кечаси) Twitterда.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Олий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Шамхоний Теҳронда генерал Кассам Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан АҚШдан ўч олиш учун 13 та сценарий мавжудлигини айтган эди. 

Шамхонийнинг сўзларига кўра, тайёрланган сценарийларнинг "энг соддаси" ҳам "Америка учун даҳшатга айланади".

Сешанба куни Эрон парламенти Пентагон ва АҚШ армиясини террорчи ташкилотлар билан тенглаштирувчи қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилди. Ҳужжатда, шунингдек, миллий ривожланиш жамғармасидан Эрон армиясининг элита бўлинмаси - Қудс махсус кучларига 200 миллион евро ажратилиши маъқулланган.

2750
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (33)