Самолет

Авиакомпанияларга Эрон ва Ироқ устидан учмаслик маслаҳат берилди

441
(Янгиланган 14:17 08.01.2020)
Авиакомпанияларга халқаро парвозларни амалга оширишда Эрон, Ироқ ва Форс кўрфази ҳаво ҳудудларидан фойдаланмаслик маслаҳат берилди.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. “Росавиация” уюшмаси авиакомпанияларга Эрон ва Ироқ ҳаво ҳудудини айланиб учишни маслаҳат беришди, РИА Новости хабарига асосан.

“Халқаро парвозларни амалга оширишда мавжуд бўлган хатарлар туфайли, росавиация Эрон ва Ироқ, Форс кўрфази ва Уммон бўғози устидаги ҳаво ҳудудидан фойдалданмасликни маслаҳат беради”, - дейилган хабарда.

Айни дамда Air France Air Astana авиакомпаниялари ҳам ушбу ҳудудлар устидан парвоз қилмасликларини эълон қилишди.

441
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (33)