Совладелец компании Eurasian National Resources Corporation Патох Шодиев

Путин Фаттоҳ Шодиевни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

396
(Янгиланган 18:27 08.01.2020)
Россия президенти келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Фаттоҳ Шодиевни маданият ва санъат соҳасига қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун орден билан мукофотлади.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин фармонига биноан Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида туғилган, қозоғистонлик миллиардер Фаттоҳ Шодиев “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақида Москва Давлат Халқаро муносабатлари институти матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, орден Фаттоҳ Шодиевнинг Россия мадания ва санъат соҳасига қўшган катта ҳиссаси ҳамда кўп йиллик самарали фаолияти учун тақдим этилган.

“Фаттоҳ Қаюмовични олий мукофот билан чин юракдан табриклаймиз! Ишларига омад ва янги зафарлар тилаймиз!”, - дейилган МГИМО матбуот хизмати табрик сўзида.

Маълумот учун, Фаттоҳ Шодиев — ERG (Евроосиё гуруҳи) ва IMR (International Mineral Resources) компанияларининг акциядорларидан бири, Халқаро Шодиев фонди асосчиси. Шодиев 1976 йилда  МГИМОни битирган.

396