Пушков: АҚШнинг Эрон билан уруши Трампни “дафн этган бўларди”

972
АҚШ президенти Эроннинг Америка базаларига уюштирган ҳужуми юзасидан халққа мурожаат қилиб, Вашингтон бунга жавоб Эронга нисбатан янги санкциялар киритиш билан чекланиши ва максимал таъсир кўрсатиш сиёсатини давом эттиришини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Россия сенатори Алексей Пушков АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан фақат янги санкциялар жорий этиш билан чекланиб, тўғри йўл тутди деб ҳисоблайди.

Америка етакчиси 8 январь куни Эроннинг Америка базаларига уюштирган ҳужуми юзасидан халққа мурожаат қилди. У Вашингтон бунга жавоб Эронга нисбатан янги санкциялар киритиш билан чекланиши ва максимал таъсир кўрсатиш сиёсатини давом эттиришини маълум қилди.

“Ҳеч бир республикачи, жумладан, “қирғийлар” (қирғийлар – муаммони куч билан ҳал қилиш ва қаттиқ сиёсат тарафдорлари – таҳр.), Трампдан Эроннинг базаларга зарбаси учун ҳарбий муносабатни талаб қилмади. Эрон билан уруш АҚШда машҳур эмас ва агар Трамп бунга жазм этганда, уни дафн этган бўлиши мумкин эди. Ўз таҳдидларидан воз кечиб, у тўғри йўл тутди. Лекин Ироқда қолиш АҚШ учун мушкулроқ бўлади”, - дея Пушков сўзларидан келтиради РИА Новости.

Саккизинчи январга ўтар кечаси Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан АҚШ базаларига ракета зарбаларини амалга оширди. Ракеталар Эрондан АҚШ ҳарбийлари жойлашган Ироқ ғарбидаги Эйн-аль-Асад ва Эрбилдаги базалар томон учирилди.

Вашингтон маълумотларига қараганда, ҳужум оқибатида АҚШ фуқароларидан ҳеч ким зарар кўрмаган, моддий зарар етказилган, холос.

972
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (33)